Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

2024 йилнинг навбатддаги сайёр йиғилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди

 
 

Бугун, 2024 йил 23 январь куни навбатдаги сайёр йиғилиши Самарқанд шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 23 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар ва уларга ҳамроҳ сифатида Ҳаж-2023 тадбирларида муборак зиёратга бориб келган бир қанча ҳожилар шаҳардаги 23 та масжид ҳамда уларнинг ҳудудларидаги маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг ИҲМ, жанжалли, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 23 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Оиланинг қадрига етайлик”, “Миссионерлар хатаридан огоҳ бўлиш ва асло муборак ислом динидан воз кечмаслик”, “Шукроналик”, “Ота-онага ҳурмат”, “Исрофгарчиликка йўл қўймайлик”, “Исро ва Меърож”, “ОАВдан тўғри фойдаланиш”, “Бировнинг ҳаққидан қўрқайлик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 23 та. Шундан 8 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 115 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.  
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 8 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 2 та. Уларнинг икки нафарининг оиласидаги келишмовчилик ислоҳ қилинди, 1 таси назоратга олинди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 1 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаролар қилаётган ишининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 6 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Шаҳардаги 23 та масжидда Пешин намози ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маърузалар қилинди. Унда 2 000 нафардан зиёд намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори: 23 000 000 сўмни ташкил қилди.

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов шаҳардаги “Намозгоҳ” жоме масжидида масжиднинг идоравий ҳужжат юритиш ишлари билан яқиндан танишиб, мавжуд камчиликлар ва иш жараёнини янада жадаллаштириш бўйича ўз тавсия ва топшириқларини бериб ўтди. Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров мазкур жоме масжидда шаҳарда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, мазкур масжид ҳудудидаги кам таъминланган ва ИҲМ оилалар ҳолидан хабар олди ҳамда уларга эҳсонлар тарқатди. Мазкур тадбирлардан сўнг, Хайрулло домла “Намозгоҳ” жомесида жамоат билан бирга Пешин намозини адо этди. Намоздан сўнг жамоатга “Шукр қилиш - зиёдаликдир” мавзусида мазмунли маъруза қилиб бердилар.

  • Шундан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда масжиднинг ҳужжат юритиш ва ободончилик бўйича ҳамда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ҳамда муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунинг билан бир қаторда, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, Аллоҳдан юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, юртбошимизнинг олиб бораётган ишларига зафарлар сўраган ҳолда хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/01/2024 20:03;   Кўрилганлиги: 1038
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/2024-yilning-navbatddagi-sayyor-yigilishi-samarqand-shahrida-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 07:41
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг