Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

2024 йилнинг илк сайёр йиғилиши Пастдарғом туманида бўлиб ўтди

 
 

Самарқанд вилоятида шаҳар ва туман бош имом хатибларининг сайёр йиғилиши жойларда ташкил этилмоқда. 2024 йил илк сайёр йиғилиш Пастдарғом туманида ташкил этилди. Бугун туман марказига вилоятдаги жами 16 нафар бош имом хатиблар ва 8 нафар иқтидорли имомлар ҳамда тумандаги 24 та масжидларнинг имом хатиблари ва 2023 йилда Хаж зиёратига бориб келган 12 нафар ҳожилар жам бўлишди.  

Бугунги тадбирларда соҳа ходимлари тумандаги барча масжидларга тақсимот асосида ташриф буюрдилар. Қолаверса, ташриф буюрган масжид ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ёшлар билан учрашувлар, оилалардаги мавжуд низоли ва муаммоли ҳолатлар ўрганилиб, маҳалла иштирокида бартараф этилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур тадбирлардан сўнг, имом-хатиблар ташриф буюрган масжидларида Пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, уларга бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан мазмунли маърузалар қилиб бердилар.

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳоли манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш мақсадида 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди. Диний соҳа вакиллари ҳам бу каби сайёр йиғилишлар орқали ёшларни илму маърифатли, одобли, касб ва ҳунарли бўлиб вояга етишлари йўлида тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширган ҳолда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.  Бу йўналишда зиёлилар, нуронийлар, ҳаж ва умрага бориб келган юртдошларимизни жалб этиб, уларнинг маънавият тарғиботчиси бўлиб, одамларни яхшиликка бошлаб келмоқда. Шунингдек, динимизнинг кўрсатмаларини халқимизга етказиб, маърифатпарвар аждодларимизнинг меросини кенг тарғиб этиб келинмоқда. 

  Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва манфаатли қилсин.

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/01/2024 17:27;   Кўрилганлиги: 1067
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/2024-yilning-ilk-sayyor-yigilishi-pastdargom-tumanida-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 00:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг