Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Яна бир хайрли тадбир ўтказилди

 
 

Ўзбек халқи азалдан эҳтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган болаларнинг бошини силаб, уларга бағридан жой бергани тарихдан маълум. Уруш йиллари фронт майдонларидан кўчириб келтирилган қарийб 1 миллион киши юртимиздан қўним топди. Уларнинг 200 минги болалар бўлиб, ўзбек оилалари қучоқ очиб уларни ўз тарбиясига олди.

Ана шу эзгу амалларнинг узвий давоми сифатида 2000 йилда SOS болалар маҳаллалари Ўзбекистон уюшмаси ташкил этилди. Тузилма ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ва ана шу хавф остида қолган болаларнинг ижтимоий ҳимояси билан шуғулланади. Ҳозир Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида шундай маҳаллалар мавжуд.

SOS болалар маҳалласи Самарқанд филиалида боқувчисини йўқотган, чин етим ўғил-қизлар тарбияланади. Улар учун бу ерда ҳақиқий оила шароити яратилиб, бола ўзини барча тенгқурлари қатори бахтли ҳис этади. 16 ёшгача болалар SOS оилада тарбияланганидан сўнг, ёшлар уйида 20 ёшгача истиқомат қилиши мумкин.

Тарбияланувчиларга тез-тез ҳомийлик ёрдами кўрсатилади. Ана шундай хайрли ишлардан яна бири Самарқанд шаҳар “Мурод Авлиё” жоме масжиди имом хатиби Фахриддин Хусенов ташаббуси билан амалга оширилди. “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали ҳамда ҳомийлар кўмагида SOS болалар маҳалласида истиқомат қилаётган болалар учун телевизор, газ плитаси, 6 дона футбол тўплари, ширинлик ва ҳар хил яхна ичимликлар каби жами 4 000 000 сўмлик совғалар эҳсон қилинди. Имом хатиб Ф.Хусенов болаларни муборак Рамазон ойи билан қутлаб, илм сабоқларини пухта эгаллаш, юксак одоб ва ахлоқ соҳибилари бўлиш, келажакда етук кишилар бўлиб, халқмимизга манфаатли инсонлар бўлишларига тилак билдирди.

Бундан ташқари “Вақф” хайрия жамоат фондининг вилоят филиали ҳамда филиал тасарруфидаги “Мурод Авлиё” масжид зиёратгоҳи томонидан аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларига моддий кўмак бериб келинмоқда. Уларнинг хонадонларида бўлиб, ҳолларидан хабар олинмоқда

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 21/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1498
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/yana-bir-xayrli-tadbir-otkazildi
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 16:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг