Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

ХЎЖА ИСҲОҚ ВАЛИЙ ЖОМЕ МАСЖИДИ ТОМОНИДАН БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

 
 

Муборак Рамазони шариф ойи ва Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжиди имом хатиби Ёқубжон Мансуров ҳамда масжид жамоаси эҳсонпарвар кишилар кўмагида байрам совғалари улашди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Шу муносабат билан ҳаракат-таянч аъзоларида нуқсони бор, нутқ, эшитиш ва кўриш имконияти чекланган инсонлар билан диний маърифий учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Улар билан ўтказилган мулоқотлар давомида сўнгги йилларда эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар орасида миссионерлик ҳолатлари кузатилаётгани, мазкур шахслар ислом динининг соф таълимотлари билан танишишга катта эҳтиёж сезаётгани маълум бўлмоқда.

Имконияти чекланган инсонлар орасида кузатилаётган миссионерлик каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга маърифий ислом таълимоти ҳақида тўғри маълумот бериш ҳамда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эзгу ташаббусларни етказиш мақсадида, улар билан диний-маърифий тадбирлар ўтказилиб, кам таъминланган, эҳтиёжмандларига моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Самарқанд шаҳар ва туманларда яшовчи эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор ва кам таъминланган фуқароларга 16 дона жами 20 800 000 сўмлик музлатгичлар совға қилинди.

Ҳар ҳафтанинг душанба кунлари эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган инсонлар билан Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжидида маърифий ислом таълимоти ҳақида суҳбат ўтказилиб келмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагисида ҳар бир иштирокчига “Иймон калималари” плакати ҳадя этилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 04/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 845
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/xoja-ishoq-valiy-jome-masjidi-tomonidan-bayram-sovgalari-tarqatildi
Чоп этилган вақт: 20/06/2021 05:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг