Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия амалга оширилди

 
 

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан ҳам ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ургут туманидаги Ургут "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернет уйида ҳам ташкил этилди.
Ушбу савобли ишлар “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоятимиздаги барча имом-хатиблар тамонидан ҳам амалга оширилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан сафарга чиқсалар, туғилганидан буён кўзи ожиз бўлган Абдуллоҳ ибн Умми Мактумни ноиб-ўринбосар қилиб қолдиргани ҳам ногиронлиги бор инсонларга Исломда юксак эътибор ва ишонч борлигининг намунасидир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади”, дедилар”. (Бухорий ва Муслим ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир мўмин-мусулмон қилиши лозим бўлган яхши амаллардан бир нечтасини айтиб, улар учун бериладиган мукофотларни зикр қилмоқдалар. Шу орқали сизу биз умматларини ўша яхши амалларни қилишга тарғиб этмоқдалар.

Маълумот учун, Халқаро ногиронлар куни 1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг 47/3-рақамли қарорига биноан нишонлана бошлади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 03/12/2022 13:06;   Кўрилганлиги: 377
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/xalqaro-nogironlar-kuni-munosabati-bilan-xayriya-amalga-oshirildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг