Вақф фондларининг қўшма тадбири ўтказилди
Жорий йил 23 май куни “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали ҳамда Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида фаолият олиб бораётган “Азиз Маҳмуд Худойи Вақфи" ташкилоти томонидан кам таъминланган оилалар ва Вилоят Ногиронлар жамиятининг аъзоларига Рамазон ойи муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда жами эллик нафар кам таъминланган ва ногиронлар жамияти аъзоларига озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди.
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан вилоятда истиқомат қилувчи имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб хайрия тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
“Ушбу хайрли ишлардан кўзланган мақсад – аҳолига “Вақф” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шу асносидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган саховатпеша инсонларга тўғри йўл ва кўрсатмалар кўрсатишдан иборатдир”, - дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филиали раҳабарининг ўринбосари А.Султонов
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 23/05/2019 00:00; Кўрилганлиги: 1621
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 21:11