Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Устозларга эҳтиром кўрсатилди

 
 

Исломда уламолар, халқ хизматчилари ва ёши улуғларни ҳурмат қилишга алоҳида тарғиб қилинади. Сабаби улар дин ва халқ манфаати йўлида бошқалардан кўра кўпроқ меҳнат қиладилар. Бу йўлда учрайдиган турли синовларга бардош қилиб, умрини дин, халқ манфаати йўлига бағишлайди.

Шу муносабат билан бугун кўҳна Самарқандда жойлашган “Буюк” базмгоҳида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси билан ва “Sam Sherin 786” компаниясининг ҳомийлигида вилоятимизда яшаб кўп йиллар динимиз йўлида хизмат қилиб ўтган устозларни хотирлаш ҳамда ҳозирда хизмат қилиб турган фахрий устозларни қадрлаш мақсадида “Самарқандда яшаб ўтган олим ва уламоларни хотирлаш ва қадрлаш” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга бу фоний дунёни тарк қилган устозларнинг оила аъзолари ва ҳозирда хизмат қилиб турган фахрий устоз домлаларимиз ҳамда жойлардаги туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ташриф буюрдилар.
Тадбирни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов очиб бердилар. Шундан сўнг, сўз Шайх Алижон қорига берилди. Устоз Қори домла мазкур тадбирни ўзларининг мазмунли ва таъсирли маърузалари билан давом эттирдилар. Тадбир давомида иштирокчиларга вилоятимизда дин йўлида узоқ йиллар хизмат қилиб ўтган устозларнинг ҳаёт йўллари ва қилиб ўтган хайрли ишлари акс этган видеолавҳа намойиш қилинди.
Тадбир сўнгида устозлар юртимиз тинчлиги ва равнақи, осмонимиз мусаффолигини Аллоҳ таолодан сўраб хайрли дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/05/2023 16:45;   Кўрилганлиги: 397
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/ustozlarga-ehtirom-korsatildi
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 14:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг