Ургут туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил этилди
Бугун, 2022 йил 04 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 62 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 62 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Ургут туманидаги 62 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.
Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:
- Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 62 та. Шундан 27 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
- Кам таъминланган оилаларга ташриф: 188 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.
- Ногиронлиги бор ва касалманд 25 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
- Нотинч оилаларга ташриф: 8 та. Шундан 5 та оиладаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди. 3 нафари ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
- Ичкиликка ружу қўйган 4 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаролар қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
- Қўшниси билан низолашган 3 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
- Узоқ муддатга хорижга бориб келган 60 нафар шахслар билан ҳамда хозирда хорижда юрганларнинг 50 нафарининг оила аъзолари билан учрашиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шуларнинг барчаси мутаассиб фикрда эмаслиги маълум бўлди.
- Уюшмаган ёшлар билан 60та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 300 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
- Тумандаги 62 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 6000 нафардан ортиқ намозхонлар иштирок этишди.
- Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори: 23 млн сўмни ташкил қилди.
- Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ургут туманидаги “Ургут” марказий жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада жадаллаштириш юзасидан давра суҳбати ўтказди ҳамда ушбу масжид ҳудудида яъни “Мерганча” МФЙда яшовчи кам таъминланган ва муаммоли хонадонлар ҳолидан хабар олди. Шундан сўнг, мазкур масжидда жамоатга Пешин намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг жамоатга “Пайғамбар алайҳиссаломга итоат – Аллоҳга итоатдир” мавзусида мазмунли маъруза қилиб бердилар.
- Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Ургут туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Баҳодир Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоятидаги бош мутахассиси Соҳибназар Боймурадов ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 04/10/2022 19:23; Кўрилганлиги: 853
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 10:00