Уламо ва имом-хатибларимиз хориждаги ватандошлар билан учрашмоқда
Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бир қатор уламо ва имом-хатиблари Туркия, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, АҚШ ҳамда Канада давлатларида хизмат сафарида бўлиб турибдилар. Улар ташрифлари давомида бу юртларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан мулоқотлар ўтказмоқда, диний-маърифий суҳбатлар қилиб ватандошларимизни яхшиликка ундамоқдалар.
Учрашувлар давомида мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, диний-маърифий соҳадаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг 30 апрел куни бўлиб ўтадиган миллий референдумда ватандошлар дипломатик ваколатхона биносида фаол иштирок этиб, ўз фуқаролик позициясини намойиш этишга ишонч билдирилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 17/04/2023 12:16; Кўрилганлиги: 759
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:06