Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жанатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”.

 
 

Бутун оламнинг Парвардигори карами кенг, саховати чексиз бўлган зотки, У ўз хазинаи ғайбиясидан бандаларига қанча инъом қилса-да, ундан ҳеч бир нарса камаймайди. Парвардигоримиз биз бандаларини ҳам Ўзининг сифатларидан ўрнак олиб, доимо хайру саховатли бўлишга ва эҳсон қилишликка буюради.

Барчамизга маълумки юртимизда совуқ кунлар ҳалигача давом этиб келмоқда. Бундай синовли кунлар инсонларни бирдамликка, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга ундамоқда. Шу муносабат ила Самарқанд шаҳар "Панжоб" жоме масжиди имом-хатиби Ботирали домла Ризаев ташаббуси билан, ҳомийлар жалб қилинган ҳолда 100 кг ош дамланиб, 500 та муҳтож оилаларга эҳсон тариқасида тарқатилди.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни берадиган эҳсон ва мурувватларимиз, яхшилик ва садақотларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб этиб, Ўзи исрофдан сақланишимиз учун мадад берсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/01/2023 10:29;   Кўрилганлиги: 24
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/suygan-narsalaringizdan-ehson-qilmaguningizgacha-sira-yaxshilikka-janatga-erisha-olmaysizlar-nimaniki-ehson-qilsangiz-albatta-alloh-uni-biluvchidir
Чоп этилган вақт: 30/01/2023 16:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг