Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Ургут туманида ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2023 йил 05 декабрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида ташкил қилинди. Тумандаги 31 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 31 та масжид ва 31 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, носоғлом фикрда бўлган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Ургут туманидаги 31 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Юртимизда таълимга эътибор”, “Мусулмон мусулмонга озор бермайди”, “Ота-онага ҳурмат”, “ОАВдан тўғри фойдаланиш”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 31 та. Шундан 14 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 155 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 6 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 4 та. Уларнинг оиласидаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 14 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафардан зиёд уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 31 та масжидда Пешин намози ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 3 000 нафарга яқин намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори:

23 000 000 сўмни ташкил қилди.

  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов тадбир олдидан жойлардаги шаҳар ва туман бош имом-хатибларига ушбу ўтказилаётган тадбирнинг нақадар хайрли экани ҳамда бундай иларнинг самараси албатта диний соҳа фаолиятини янада жадаллашишига хизмат қилиши борасида нутқ сўзладилар ва тадбир давомида эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар юзасидан ўз тавсия ҳамда кўрсатмаларини бердилар. Шундан сўнг вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров Ургут туманидаги “Мўлла Шоди бобо” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган отинойилар ва маҳалла муллолари билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди.
  • Ўтказилган мазкур сайёр учрашувлар давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам тадбирлар ташкил қилинган бўлиб, унда 100 тубдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Ургут туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги мутахассиси бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
  • Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан мазкур тадбир давомида вакиллик ҳуқуқшуноси Х.Маматов сўзга чиқиб, Конституциямиз жорий йилда тубдан янгиланган Асосий қонун умумхалқ референдуми натижасида қабул қилинганлигини ва миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан-тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтди. Қолаверса, Конституцияни ва унинг биронта қоидасини замон ва маконнинг хусусияти талабларига зид равишда ўзгартириб бўлмаслигини айтиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг эътибор ва ташаббуслари самараси ўлароқ, ҳар жиҳатдан такомиллашиб бораётган тизимимиз бу давр олдимизга қўяётган устувор вазифаларни шараф билан адо этиш учун барча имкониятларга эга эканлигини таъкидлаб, қонун барчамиз учун баробар ва биз унга бирдек бўйсунишимиз зарурлигини барча диний соҳа ходимларига айтиб ўтди ҳамда яқинлашиб келаётган бу улуғ кун билан барча имом-хатиб ва имом-ноибларни муборакбод этди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 05/12/2023 17:01;   Кўрилганлиги: 411
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/sayyor-yigilishning-navbatdagisi-urgut-tumanida-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 05/05/2024 08:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг