Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Тайлоқ туманида ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2023 йил 14 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинганнавбатдаги сайёр йиғилиш Тайлоқ туманида ўтказилди.

Тумандаги мавжуд 20 та масжид имом-хатиблари ва ноиблари ҳамда ҳамкор ташкилот масъулларининг ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Тайлоқ туманидаги 20 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Рамазонга нафсимизни пойлайлик”, “Шукр қилиш фазилати”, “Ёшликни ғанимат билинг”“Фитналарга берилмайлик”, “Тинчликнинг қадрига етинг”, “Силаи раҳмнинг фазилатлари”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ота-онага яхшилик қилиш улуғ савоб”, “Интернетдан фойдаланиш одоблари”, “Ёт ғояларга алданманг”, “Илм олиш фазилатлари”ва бошқа бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбирлар давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагиларни ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 20 та. Шундан 12 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 100 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 5 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 1 та. Бу оилаўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 1 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Улар қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 1 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 13 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 га яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 20 та масжидда Пешин намози ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маърузалар қилинди. Унда 2000 нафарга яқин намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори 15 350 000 (ўн беш миллион уч юз эллик минг)сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Тайлоқ туманидаги “Тайлоқ ота”жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллалари ва отинойиларбилан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофот ва ажримларнинг олдини олишйўлида қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шундан сўнг, Зайниддин домла бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилаётган, мазкур туманда жойлашган “Абдурахмон ад-Даромий” жоме масжидига ташриф буюриб, мазкур ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
  • Шундан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Тайлоқ туманидаги маҳаллаларда ва масжидларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда масжиднинг ободончилигиҳамда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунинг билан бир қаторда, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан масжидларни Рамазон ойига тайёрлаш, масжидларнинг ёнғин хавфсизлигини яна бир бор кўздан кечириш, аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, Аллоҳдан юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, юртбошимизнинг олиб бораётган ишларига зафарлар сўраган ҳолда хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/03/2023 17:27;   Кўрилганлиги: 529
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/sayyor-yigilishning-navbatdagisi-tayloq-tumanida-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 21:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг