Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Самарқандда “Йил имом – 2023” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди

 
 

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинар эди. Жорий йилдан эса мазкур танлов “Йил имом – 2023 номи остида Низом асосисида ўтказилди.

Танловнинг мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлашдир.

Уч босқичда ўтказилиши режалаштирилган танловнинг биринчи шаҳар-туман босқичида ғолибликни эгаллаган 16 нафар иштирокчилар бугун вилоят босқичида иштирок этдилар.

Вилоят босқичини тантанали равишда очиб берган вилоят бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи Ёқубжон домла Мансуров:

- Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ўтказилмоқда. Бу эса юртимизда диний-маърифий соҳага, хусусан, илм аҳлига кўрсатилаётган эътибор намунасидир. Шунингдек, барча имом-хатиблар, имом-ноиблари, ҳатто муаззин ва қоровуллар ҳам ўз устида мунтазам иш олиб бориши керак дегани. - дея барча иштирокчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.

Қуръон тиловати билан бошланган танловда иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ҳамда танлов сўнгида натижалар эълон қилинди:

“Йил имом – 2023” танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиби:

I-ўрин: Ахмедов Анвар (Жомбой тумани “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби)

II-ўрин: Мажидхонов Мусахон (Оқдарё тумани Човка” жоме масжиди имом-ноиби)

III-ўрин: Эгамбердиев Аҳмад (Нарпай тумани “Эшонбобо” жоме масжиди имом-хатиби)

III-ўрин: Мансуров Дониёржон (Пайариқ тумани “Олим Шайх” жоме масжиди имом-ноиби)

III-ўрин: Равшанов Оловуддин (Булунғур тумани “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-ноиби)

Танлов якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ва ВАҚФ хайрия жамоат фондининг вилоят филиали томонидан барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

“Йил имоми-2023” кўрик танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Жомбой тумани “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Ахмедов Анвар Республикада ўтказиладиган “Йил имоми” кўрик танловига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 12/08/2023 15:08;   Кўрилганлиги: 840
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/samarqandda-yil-imom-2023-korik-tanlovining-viloyat-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 13:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг