Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Самарқандда “Йил имом – 2022” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди

 
 

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинар эди. Жорий йилдан эса мазкур танлов “Йил имом – 2022 номи остида Низом асосисида ўтказилди.

Танловнинг мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлашдир.

Уч босқичда ўтказилиши режалаштирилган танловнинг биринчи шаҳар-туман босқичида ғолибликни эгаллаган 16 нафар иштирокчилар бугун вилоят босқичида иштирок этдилар.

Вилоят босқичини тантанали равишда очиб берган вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров:

- Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ўтказилмоқда. Бу эса юртимизда диний-маърифий соҳага, хусусан, илм аҳлига кўрсатилаётган эътибор намунасидир. Шунингдек, барча имом-хатиблар, имом-ноиблари, ҳатто муаззин ва қоровуллар ҳам ўз устида мунтазам иш олиб бориши керак дегани. - дея барча иштирокчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.

Қуръон тиловати билан бошланган танловда иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди ҳамда танлов сўнгида натижалар эълон қилинди:

“Йил имом – 2022” танловининг Самарқанд вилоят босқичи ғолиби:

I-ўрин: Бобоев Сарвархўжа (Самарқанд шаҳар “Қўшбоққолли” жоме масжиди имом-хатиби)

II-ўрин: Исламов Насирулла (Оқдарё тумани “Маҳдуми Аъзам” жоме масжиди имом-ноиби)

II-ўрин: Яҳёев Зафар (Ургут тумани “Мирза Улуғбек” жоме масжиди имом-хатиби)

III-ўрин: Эгамбердиев Шуҳрат (Каттақўрғон тумани “Валижон” жоме масжиди имом-хатиби)

Танлов якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан барча ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

“Йил имоми-2022” кўрик танлови вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Самарқанд шаҳар "Қўшбоқолли" жоме масжиди имом хатиби Бобоев Сарвархўжа Республикада ўтказиладиган “Йил имоми” кўрик танловига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/08/2022 16:22;   Кўрилганлиги: 891
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/samarqandda-yil-imom-2022-korik-tanlovining-viloyat-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 01:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг