Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Самарқанд вилоятидаги 288 нафар имом-хатиблар билан маърифий учрашув бўлиб ўтди

 
 

Шу йил 14 сентябр куни Ҳадис олий мактаби залида вилоятимизда фаолият юритаётган 288 нафар имом-хатиблар билан маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров, ДИҚ нинг вилоят бош мутахассиси С.Боймуродов, вилоят бош имом-хатиби в.в.б Ё.Мансуров, Имом бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ш.Зиёдов вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров ва Ҳадис олий мактаби ректори О.Юсуповлар иштирок этдилар.

Тадбирда имом-хатибнинг фазилатларини баён этиш баробарида имом-хатиб илмли, тақволи ва одобли бўлиши, насиҳатга аввало ўзи амал қилиши, воқеликдан хабардор бўлиши, доимо маслаҳат билан иш тутиши, юриш-туришда оммага ибрат бўлиши, минбар ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, ўзига доимо танқидий баҳо бериши ва фитналарнинг олдини олиши ҳамда ёши улуғлар, аҳли илмларни ҳурмат қилиши каби сифатлар ҳақида Қуръон, суннат ва ҳикматларда келган муҳим тавсияларни бериб ўтдилар.

Шунингдек, имом-хатиб дин хизматчиси бўлиш билан бирга, жамиятдаги ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси сифатида ҳам замон билан ҳамнафас бўлиши, шу боис ҳам, имом-хатиб мунтазам ўз устида ишлаши, билим ва малакаларини сайқаллаб боришини алоҳида қайд этдилар.

Мулоқотда сўзга чиққан нотиқлар имом-хатиблар ён-атрофдаги воқеа-ҳодисалардан бохабар бўлиши, медиа макон одоблари, нутқ маданиятига риоя этиши, ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиши, уларни зарарли таъсирлардан асраши, неъматларга шукрона ҳиссини ўргатиши, оилавий ажримларнинг олдини олишга катта урғу қаратиши каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар кун сайин яхшиланиб бораётгани, масжидлардаги шароитлар ҳавас қиладиган даражада бўлаётгани ҳамда Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгаяётгани тўғрисида мулоқотда қайд этиб ўтилди.

Ҳудудлардаги имом-хатиблар мулоқотда айтилган тавсиялар, насиҳатлар ва топшириқлар манфаатли бўлганини билдириш баробарида ташкил этилган мазкур касб-маҳоратни ошириш машғулотлари жуда ҳам фойдали бўлгани, иш фаолиятда дастурил амал бўлишини эътироф қилишди.

Учрашув самимий ва ишчан руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/09/2023 16:17;   Кўрилганлиги: 311
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/samarqand-viloyatidagi-288-nafar-imom-xatiblar-bilan-marifiy-uchrashuv-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 04/05/2024 00:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг