Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Самарқанд шаҳрида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2022 йил 14 июн куни навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 23 та масжид имом-хатибларива ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатибларива 7 нафар иқтидорли имом-хатиблар шаҳардаги 23 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 23 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 23 та. Шундан 11 тасидамуаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 120 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 18 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 5 та. Шундан 3 та оиладаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди. 3 нафари ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 1 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаро қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 1 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • ЖИЭМда, қидирувда бўлган ва ИҲМ бўлган жами 35 нафар фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар ва оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди. Шундан Уларнинг барчасиЮртбошимизнинг олиб бораётган ислоҳотларидан ғоят мамнун эканликларини айтиб ўтди;
  • Узоқ муддатга хорижга бориб келган 4 нафар шахслар билан ҳамда хозирда хорижда юрганларнинг 2 нафарининг оила аъзолари билан учрашиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шуларнинг барчаси мутаассиб фикрда эмаслиги маълум бўлди.
  • Уюшмаган ёшлар билан 23 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 200 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Шаҳардаги 23 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 10000 нафардан ортиқ намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори:31 млн сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳридаги “Намозгоҳ” жоме масжидида шаҳарда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада такомиллаштириш юзасидан давра суҳбати ўтказди ҳамда ушбу масжид ҳудудида яъни “Намозгоҳ” МФЙда яшовчи кам таъминланган ва муаммоли хонадонлар ҳолидан хабар олди. Шундан сўнг, мазкур масжидда жамоатга Пешин намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг жамоатга бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан мазмунли маъруза қилиб бердилар.

 ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/06/2022 20:53;   Кўрилганлиги: 520
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/samarqand-shahrida-aholi-bilan-muloqotlar-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 19:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг