Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан тадбир ўтказилди

 
 

2019 йил 10 сентябр куни Каттақўрғон шаҳар Иқтисод коллежида ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан “Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

адбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Нуроний” жамғармаси Каттақўрғон шаҳар кенгашлари  аъзолари, участка нозири ҳамда Каттақўрғон шаҳар “Қориравот” жоме масжиди Рўзиев Сайдилло иштирок этди. Унда сўзга чиққан С.Рўзиев  “Ислом динида ота-она ҳуқуқлари билан бир қаторда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам катта эътибор берилади. “Жаннат оналар оёғи остида”, “Онангга, онангга, онангга, сўнгра отангга яхшилик қил” маъносидаги ҳадислардан фарзандларни соғлом тарбиялашда халқимиз кенг фойдаланади. Ота-онанинг фарзанд олдидаги ҳуқуқлари гўзал урф-одатларимиз мисолида авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Ота-оналар фарзандлар олдидаги ўз вазифаларини яхши амалга оширган тақдирдагина бола ҳуқуқлари таъминланган ҳисобланади, фарзандлар ота-оналари олдидаги вазифаларини билганларидагина ота-оналарнинг ҳуқуқлари поймол бўлмайди. Тарозининг ҳар икки палласи мувозанатда ушлаб турилган тақдирдагина руҳан ва жисмонан соғлом фарзанд тарбия қилинади” деб айтиб ўтди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 12/09/2019 15:54;   Кўрилганлиги: 1425
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/oquvchi-va-ularning-ota-onalari-bilan-tadbir-otkazildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 18:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг