Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари учун “Рамазон ифторлиги” тадбири ташкил этилди

 
 

Мамлакатимизда тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялашга муҳим эътибор қаратилмоқда. Оила шароитида вояга етишларини таъминлашга қаратилган ташаббус, хусусан, бағрикенг халқимизнинг миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ёндашуви натижасида етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизими жорий этилгани яхши самара бермоқда.

Бугун, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ташаббуси билан Самарқанд шаҳар “Ўзбеккенти” МФЙда жойлашган, “Келажак ворислари” номидаги оилавий болалар уйида уларнинг қалбида хурсандчилик ва бахтиёрлик ҳиссини уйғотиш мақсадида ифторлик дастурхони ташкил қилинди. Унда Самарқанд шаҳар ва Оқдарё туманларидан келган 19 нафар ўғил-қизлар ва уларнинг васийлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла йиғилганларни кириб келган муборак Рамазон ойи билан табриклаб, ушбу ойнинг фазилатларига қисқача тўхталиб ўтди ҳамда тадбирда иштирок этаётган ўғил-қизлар келажакда Ватанимизга, халқимизга ва Динимизга садоқат билан хизмат қиладиган инсонлар бўлиб етишишларини Аллоҳдан сўраб хайрли дуолар қилди.

Тадбирда иштирок этаётган ҳар бир оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган болаларга уларнинг ўзлари аввалдан билдирган истакдан келиб чиқиб, телевизор қурилмаси ҳамда бошқа эҳтиёжи бор буюмлар Рамазон ҳадяси сифатида топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 12/03/2024 09:02;   Кўрилганлиги: 150
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/oilaviy-bolalar-uylari-tarbiyalanuvchilari-uchun-ramazon-iftorligi-tadbiri-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 16:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг