Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Нуробод туманида аҳоли билан мулоқотлар ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2022 йил 19 июл куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 14 та масжид имом-хатиблари ва ноиблар ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 16 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилалар хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Нуробод туманидаги 14 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик қадри”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 16 та. Шундан 12 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 80 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 12 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 3 та. Шундан 2 та оиладаги келишмовчиликлар ислоҳ қилинди.1 нафари ўтказилган тушунтиришлардан ўзларига тегишли хулосалар чиқарди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 2 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаролар қилаётган ишларининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Қўшниси билан низолашган 2 та оиланинг ўртаси ислоҳ қилинди;
  • ЖИЭМда, қидирувда бўлган ва ИҲМ бўлган жами 8 нафар фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар ва оила аъзолари билан суҳбат ўтказилди. Шундан Уларнинг барчаси Юртбошимизнинг олиб бораётган ислоҳотларидан ғоят мамнун эканликларини айтиб ўтди;
  • Узоқ муддатга хорижга бориб келган 3 нафар шахслар билан ҳамда хозирда хорижда юрганларнинг 2 нафарининг оила аъзолари билан учрашиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шуларнинг барчаси мутаассиб фикрда эмаслиги маълум бўлди.
  • Уюшмаган ёшлар билан 16 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 120 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 14 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 1800 нафардан ортиқ намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори:10 млн сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқужон домла Мансуров туманидаги “Хазрати Али” жоме масжидида туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари билан фаолиятларини янада жадаллаштириш юзасидан давра суҳбати ўтказди ҳамда ушбу масжид ҳудудида яъни “Навруз” МФЙда яшовчи кам таъминланган ва муаммоли хонадонлар ҳолидан хабар олди. Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров мазкур масжидда жамоатга Пешин намозини ўқиб бердилар ва намоздан сўнг жамоатга бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан мазмунли маъруза қилиб бердилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 19/07/2022 17:48;   Кўрилганлиги: 448
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/nurobod-tumanida-aholi-bilan-muloqotlar-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 06:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг