Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Мирсаид Барака маҳалласида тадбир бўлиб ўтди

 
 

Неъматларнинг давомий бўлиши эса ўша неъматларга шукр қилиш билан бўлиши муқаддас диний манбаларимизда қайд этилган. Бугунги кунда дунёдаги маърифатли халқлар юрт тинчлиги - тараққиётининг асосий шарти, гарови эканлигини яхши англаб етмоқдалар. Шунинг учун ҳам  ер юзида тинчлик ва барқарорликни асраш фақат бир халқ ёки мамлакатнинг эмас, балким бутун инсонларнинг муқаддас бурчларидир.

Самарқанд шаҳридаги Мирсаид Барака маҳалла аҳолиси билан мана шу улуғ неъматнинг қадри ҳақида суҳбат бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Самарқанд шаҳар “Оби Раҳмат” жоме масжиди имом хатиби Акмал домла Маматқулов, дунёда тинчликни бузиш, минг минглаб болаларни етим ва қаровсиз қолдириш, одамларни бошпанасиз, оч наҳор, сарсон-саргардон қилиш билан ғаразли мақсадларга етишни ўйлайдиган ёвуз кимсалар   ҳар замонда бўлгани, бугунги кунда ҳам улар қиёфасини ўзгартириб ёвуз  ишларни қилишга уринишаётгани, бунинг оқибатида гуллаб яшнаётган шаҳарлар вайронага айланиб, тинчлигини йўқотган халқ ўз уйларини ташлаб кетаётганини таъкидлади. А. Маматқулов  сўзида давом этиб, “Доно халқимизда бир мақол бор: Бир кун жанжал чиққан жойда қирқ кун файз барака кўтарилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки,  “Икки неъмат бор, кўпинча инсонлар бу икки неъматнинг қадрига етмайдилар. Биринчиси – тинчлик-омонлик, иккинчиси – сиҳат-саломатликдир”.  Барчамиз тинчликнинг қадрига етайлик!”- деди.

Тадбирда бошқа сўзга чиққанлар ҳам юртимизнинг тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги, халқимиз фаровон ҳаёт кечираётгани, тинчлик, хотиржамлик, саломатлик инсон учун улуғ неъмат эканлиги, уларнинг қадрига етиш, шукроналар келтириш, уни сақлаш муқаддас бурч эканлигини қайд этдилар.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/09/2019 15:33;   Кўрилганлиги: 1525
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/mirsaid-baraka-mahallasida-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 04/12/2024 15:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг