Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

"Мир Араб"  ўрта махсус ислом таълим муассасасига Самарқанд вилояти вакили ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров ташриф буюрди.

 
 

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқуловнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган иш режа асосида Бухоро вилоятидаги "Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакили ўринбосари ҳамда Самарқанд туманидаги “Хўжа Ахрор Валий” жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Мансуров ташриф буюрди.

Ташриф давомида Самарқандлик талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Ё.Мансуров Самарқанд вилоятидан мазкур илм даргоҳига келиб таҳсил олаётган талабалар билан яқиндан танишиб, дилдан суҳбатлашди. Ушбу давра суҳбатида Ёқубжон домла талаба ёшларга "Илм олиш игна билан қудуқ қазиш кабидир” мавзуси ҳақида маъруза қилиб бердилар. Шунингдек, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Самарқанд вилоятидаги юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш каби масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирдан сўнг, билим юрти билан келгусида ҳам малакали кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича фикр алмашишди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/11/2022 18:00;   Кўрилганлиги: 40
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/mir-arab-orta-maxsus-islom-talim-muassasasiga-samarqand-viloyati-vakili-orinbosari-yoqubjon-domla-mansurov-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 27/11/2022 23:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг