Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

МАЛАЙЗИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

 
 

Айни вақтда, Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд вилояти делегацияси билан Малазия давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ушбу сафардан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш, "Самарқанд" бирендини кенг тарғиб қилиш ҳамда хорижий туризм ташкилотлари ва конгрес марказлари билан ўзаро тажриба алмашишдир.
Бугун Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Ҳадис илми олий мактаби ректори Олимхон домла Юсуповлар Малазиянинг Перлис вилоятига ташриф буюриб, ушбу вилоят диний идораси ходимлари ва имом-хатиблари билан учрашдилар.
Ташрифлар давом этади ва сафар тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг?

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/02/2023 11:36;   Кўрилганлиги: 336
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/malayziya-bilan-hamkorlik
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 22:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг