Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан имом-хатиблар тамонидан тадбир ташкил этилди.

 
 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан бугун Ургут туманида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вакиллик ҳуқуқшуноси Х.Маматов сўзга чиқиб, Конституциямиз жорий йилда тубдан янгиланган Асосий қонун умумхалқ референдуми натижасида қабул қилинганлигини ва миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан-тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтди. Қолаверса, Конституцияни ва унинг биронта қоидасини замон ва маконнинг хусусияти талабларига зид равишда ўзгартириб бўлмаслигини айтиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг эътибор ва ташаббуслари самараси ўлароқ, ҳар жиҳатдан такомиллашиб бораётган тизимимиз бу давр олдимизга қўяётган устувор вазифаларни шараф билан адо этиш учун барча имкониятларга эга эканлигини таъкидлаб, қонун барчамиз учун баробар ва биз унга бирдек бўйсунишимиз зарурлигини барча диний соҳа ходимларига айтиб ўтди ҳамда яқинлашиб келаётган бу улуғ кун билан барча имом-хатиб ва имом-ноибларни муборакбод этди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 05/12/2023 17:23;   Кўрилганлиги: 401
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/konstitutsiyasining-31-yilligi-munosabati-bilan-imom-xatiblar-tamonidan-tadbir-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 05/05/2024 05:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг