Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

“Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади”

 
 

Араб тилидаги “эҳсон” сўзининг маънолари кўп. “Эҳсон” деганда одатда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Лекин “эҳсон” сўзи луғатда “яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш” маъноларини ҳам англатади.

Ҳақиқатан, бирор кишига бир нарсани эҳсон қилсангиз ёки унга бирор яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, руҳий хотиржамлик юзага келади, ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз.

Эҳсон қилинган киши ҳам ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга кеки бўлса, унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик, ҳурмат-эҳтиром пайдо бўлади, адоватлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси, кимга бир яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таоло уни ўзингизга ўн баробар қилиб қайтаради. Чунки Парвардигорнинг бундай ваъдаси бор:
яъни, “Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади” (Анъом сураси, 160-оят).

Айни кунларда юртимизда давом этаётган қишнинг қировли кунлари халқимизнинг меҳр-оқибатлилик фазилатларини яна бир карра синовдан ўтказмоқда. Шундай дамларда муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш жуда зарурдир. Шу муносабат ила Ургут тумани бош имом-хатиби Ҳ.Ибрагимов ва "Ғузни" масжиди имом-хатиби А.Нурмуҳаммедовлар бошчилигида тумандаги "МУРУВВАТ УЙИ"да яшовчи фуқароларимизга 50 кг ош дамланиб, эҳсон дастурхони ташкил қилинди. Шу жумладан, "Қози Оллоёрбек" жоме масжиди имом-хатиби Б.Тўраев тамонидан Узунсой МФЙда яшовчи 50 нафар юртдошларимизга эса 50 кгдан ун махсулотлари тарқатилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/01/2023 10:48;   Кўрилганлиги: 46
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/kim-bir-yaxshilik-qilsa-unga-osha-yaxshiligi-on-barobar-qilib-qaytariladi
Чоп этилган вақт: 30/01/2023 16:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг