Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Инсонга эътиборни янада кучайтириш, уларга яқин бўлиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этиш ниятида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари бугун Самарқанд шаҳрида йиғилдилар

 
 

Бугун, 2023 йил 09 февраль куни жорий йилнинг илк сайёр йиғилиши Самарқанд шаҳрида ташкил қилинди. Шаҳардаги мавжуд 23 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар шаҳардаги 23 та масжид ва уларнинг ҳудудларидаги маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор вашу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 23 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Нафсни поклаш ва уни тарбиялашда намознинг тутган ўрни”, “Ота-онага ҳурмат”, “Исро ва Меърож”, “ОАВ дан тўғри фойдаланиш”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 46 та. Шундан 12 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 108 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 8 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 1та. Уларнинг оиласидаги келишмовчилик ислоҳ қилинди;
  • Ичкиликка ружу қўйган 1 нафар фуқаро билан суҳбат ўтказилди. Тушунтириш ишлари давомида ушбу фуқаро қилаётган ишининг оқибатларини тўғри тушуниб етганлигини айтиб ўтди;
  • Уюшмаган ёшлар билан 15 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Шаҳардаги 23 та масжидда Пешин намозини ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маъруза қилинди. Унда 3500 нафардан зиёднамозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори:65 600 000сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳридаги “Намозгоҳ” жоме масжидида шаҳарда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойиларбилан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган амалий ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш, фаолиятларига масъулият билан ёндашиш ва шу каби масалалар юзасидан давра суҳбати ўтказди. Шунингдек, маҳалла муллоларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг махсус сертификатлари топширилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Б.Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги бош мутахассиси С.Баймурадов, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, ўринбосарлари Хайрулло домла Саттаров ва Ёқубжон домла Мансуровлар бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш ҳамда жойларда диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, Аллоҳдан юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, юртбошимизнинг олиб бораётган ишларига зафарлар сўраган ҳолда хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/02/2023 18:52;   Кўрилганлиги: 416
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/insonga-etiborni-yanada-kuchaytirish-ularga-yaqin-bolish-muammo-va-kamchiliklarini-bartaraf-etish-niyatida-shahar-va-tuman-bosh-imom-xatiblari-bugun-samarqand-shahrida-yigildilar
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг