Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Қуръон оятлари

“Бақара” сурасининг 13-ояти тафсири

 
 

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ آمِنُواْ كَمَا آمَنَ النَّاسُ قَالُواْ أَنُؤْمِنُ كَمَا آمَنَ السُّفَهَاء أَلا إِنَّهُمْ هُمُ السُّفَهَاء وَلَكِن لاَّ يَعْلَمُونَ (13)

13. Ва агар уларга: Одамлар иймон келтирганидек, иймон келтиринглар, – дейилса, Эси пастлар иймон келтирганидек, иймон келтирамизми? – дерлар. Огоҳ бўлингки, албатта, улар – ўзлари эси пастлардир, лекин билмаслар.

Ояти кариманинг маъносидан кўриниб турибдики, мунофиқлар мутакаббир, одамлардан устунликни яхши кўрадиган, ёлғон обрў қозонишга уринадиган бўладилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларини баланд тутиб, иймон келтирганларни “эси пастлар” деб аташади.

Аслида инсониятнинг гули иймон келтиради. Мўминлар одамларнинг энг яхшиси ҳисобланадилар. Иймонсиз инсон эса ҳайвондан баттардир. Мунофиқларнинг қалблари маразга, кибр-ҳавога тўла бўлгани учун ўзларини баланд оладилар. Улар диндорликни ақли пастликдан деб биладилар. Уламоларга, иймон йўлида ҳаётларини бағишлаган кишиларга турли айблар тақайдилар, ҳақоратлайдилар. Лекин Аллоҳ таоло барча нарсани кўриб, билиб турувчи Зотдир. Кимнинг ким эканини Ўзи яхши билади, одил ва ҳақиқий баҳони ҳам Ўзи беради:

Огоҳ бўлингки, албатта, улар – ўзлари эси пастлардир, лекин билмаслар.

Иймон эси борларгина мушарраф бўладиган олий неъматдир. Шунинг учун Аллоҳ мўминларни эси паст, деб ҳақорат қилган мунофиқларни билимсизликда айблайди. Яъни уларнинг билими, ақли йўқ.

 

(“Тафсири Ҳилол” китобидан)

   Давоми бор...


Киритилган вақти: 07/09/2019 16:32;   Кўрилганлиги: 1472
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/islam/ayahs/baqara-surasining-13-oyati-tafsiri
Чоп этилган вақт: 09/10/2024 03:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг