Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ЗАМОНАВИЙ УРУШ ҲИЙЛАЛАРИ

 
 

Уруш ҳийладан, макрдан иборатдир” деб хабар берганлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

         Азизлар, аввалам бор уруш тўғрисида сўзлайдиган бўлсак, ҳозирги замонда урушлар турли хил бўлиб, улар “гибрид” урушлар дейилмоқда ва ҳаммасида ҳам ҳийла, макр, ёлғон ва ғаразли мақсадлар бор. Ўзига манфаату, ўзга халқга зарару зулм бор.        

  1. Ҳарбий урушлар: Бирор бир ёлғон хабар ва ҳодисани сабаб қилиб кўрсатиб, қурол яроқ воситаси билан бўладиган хунрезликлар ва бунинг оқибатида кўп бегуноҳ инсонлар уруш қурбони бўлиб, шаҳарлар вайрон, одамлар ўзлари туғилиб ўсган ватанларидан маҳрум бўлиб қочқин бўлишади.

      2. Иқтисодий урушлар:         Маълум бир давлатни бирор бир ҳийла сабабни кўрсатган ҳолда ғирромлик билан иқтисодиётини издан чиқариш, у давлатда яшайдиган фуқароларни аҳволини, турмуш шароитини танг ҳолга келтириб халқнинг норозилигини келтириб чиқариш ва ўз мақсадларига етишиш.

         3.Ахборот уруши:       Радио, телевидения ва ижтимоий тармоқлар, интернет воситаси орқали фойдаланиб ёлғон хабар тарқатиш, камчилик қидириб топиб бўрттириш, обрўли мансабдор шахсларни ёлғон ҳийла ишлатиб обрўсини тўкиш, шу билан бир қаторда ўзини халқни ўйлайдиган қилиб кўрсатиб, одамларни кўнглига ғулғула солиш оқибатида мақсадларига эришиш.

         4.Мафкуравий урушлар: Ёд ғоялар ва ёд диний таълимотларни макр ҳийла билан чиройли қилиб кўрсатиш ва ота-боболардан мерос бўлиб келаётган соф диний қадриятлар ва урф одатлардан воз кечишга тарғиб қилиб, онги шаклланмаган ёшлар ёки эътиқоди заиф одамларни ўз томонига оғдириб кейин сиёсий тус бериш ҳийлалари билан мақсадга эришиш.

         Азизлар, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари иккита сўздан иборат (Уруш ҳийладан, макрдан иборатдир). Бу сўзларнинг15 аср вақт ўтса ҳамки    моҳияти ўта замонавийдир ва бу ҳийлаю макрдан ҳозирги  замонда ҳаммамиз    хабардор бўлсак, кўп нохушликларни олдини олган бўламиз.

Маматқулов Акмал Самарқанд шаҳар "Оби Раҳмат" жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 08/01/2020 17:48;   Кўрилганлиги: 1026
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/zamonaviy-urush-hiylalari
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 17:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг