Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ёлғизликда авратнинг очилиши

 
 

Инсоннинг бу ишдан узоқ бўлиши олийжанобликдир.Абул Хасан Ал-Бушанжий бу нарсаларни; «Сизнинг фариштарлар билан бўлган муносабатингизда ҳаром қилинган нарсалар, Аллоҳ билан бўлган муносабатда эмас»- деб номлаганлар. 

Лекин, сиз муқарраб фаришталарни кўрмасангизда улар сизни кўриб турадилар. Сиз ўзингизнинг юриш туришингизда ва ташқи кўринишингизда уларга нисбатан одобли бўлишингиз лозим.

Мисол учун авратнинг очилиши. Воқеликда инсон одатда ўз хонасида ўтирган ҳолида унинг олдида ҳеч ким бўлмаса авратнинг очилиши ҳаром қилинган иш дейишга бизнинг кучимиз етмайди. Чунки, бу назар солувчилар учун ҳаром қилинган.  

Лекин инсон олийжаноб, мард бўлса ва у ўзининг ушбу олийжаноблигига дарс етиб қолмаслигига харис бўлса, хатто, у ўзининг хос ўринларида ҳам одобли бўлади. Гарчи ундаги бу одоб Аллоҳга нисбатан бўлмасада, у Аллоҳга яқин - муқарраб фаришталарга нисбатан бўлиши керак.

Лекин биз айтамизки;

Бу фарашталарга нисбатан одобли бўлишни тақозо этадиган нарсалардан бўлмасада, у биринчи навбатда Аллоҳ субханаҳу ва таолога нисбатан одобли бўлишни тақозо этадиган иш хисобланади.  

Шунинг учун уламолардан айримлари воқеликда гарчи у билан ҳеч ким бўлмаса ҳам унинг кийимлари очилиб аврати кўриниб юришига эътибор бермаслигини ёмон кўрганлар. Яъни бу иш уларда нафрат қўзғатган. Магар зарурат ҳолатларда, масалан ҳожатга кириш зарурати туғилган вақтда аврат очилишинингзарари йўқ. Аммо бундан бошқа ўринларда, у ўз зийнатларини олиши, кийимларини кийиши керак.

Гарчи бу ерда асосий ҳаромни мулоҳаза қилинмаган бўлсада яъни Аллоҳ бу ишни бизга енгиллик бўлиши учун ҳаром қилмаган бўлсада, банданинг Аллоҳ азза ва жаллага ва Аллоҳнинг фаришталарига нисбатан одоб юзасидан ўз авратларини беркитиб юришини тақозо этади. Яъни одоб шуни талаб қилади.

Банданинг барча ҳаракатларида қалбини ва жавориҳ аъзоларини Мавлоси ва Унинг халқлари ёқтирмайдиган ишлардан муҳофаза қилиши чинакам олийжанобликдир.

Маҳмудов Зафар - Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби  (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 19/02/2020 15:20;   Кўрилганлиги: 903
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/yolgizlikda-avratning-ochilishi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 12:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг