Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ё Р А С У Л!

 
 

Ё расул, тангримга бўлибсан суюк,

Ҳидоят йўлингдир, иймон маёғинг.

Инсонга нечоғлик раҳматдир буюк,

Сенинг ёққан нуринг, сенинг чироғинг.

Кунлар йироқлашиб замондан замон.

Соғинган кўнгиллар талпинар ҳамон.

Қанчалик азиздир шунчалик армон,

Сен пок вужудинг, сенинг дудоғинг.

Ё расул, умматлар сонича салом,

Васфингда ожиздир бу ғариб калом.

Иймонли дилларни ўртайди мудом,

Сенинг соғинчларинг, сенинг фироғинг.

Ё роббим, раҳм қил ожиз умматга

Мақоми маҳмудни бер Муҳаммадга

Раҳм қил, мушкулдир олсанг шиддатга

Сенинг ҳисобларинг, сенинг сўроғинг


Киритилган вақти: 18/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1497
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/yo-------r-a-s-u-l
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 07:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг