ХУФТОН ВА БОМДОД НАМОЗЛАРИНИ МАСЖИДДА ЎҚИШЛИК ФАЗИЛАТИ
Мустақилликка эришганимиздан сўнг диний соҳага алоҳида этибор берилди. Юртбошимиз ташаббуслари билан мўмин-мусулмонлар талаб ва истаклари инобатга олиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида барча шаҳaр ва қишлоқларда кўплаб масжидлар очилиб, намозхонларга топширилди. Бугунги кунда юртимизда икки мингдан ортиқ масжидлар фаолият олиб бормоқда. Бундай яратилган шарт-шароитлар, биз мусулмонларга намозларимизни масжидда жамоат билан ўқиш имкониятини берди. Чунки жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти марта кўплиги ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилинган ҳадисни кўпчилик ўқиган ва эшитган. Кунлик намозни жамоат билан адо қилмоқ фазилатлари ҳақида келган ҳадислар ҳам талайгина бўлиб, хусусан уларда “Хуфтон ва Бомдод” намозларини масжидда, жамоат билан ўқишнинг даражаси нечоғли экани алоҳида таъкидланган.
Расулуллоҳ (с.а.в): “Кимда-ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё у кечасини ярмида туриб ибодат қилибди, кимда-ким бомдод намозини жамоат билан адо қилса, гўёки у тунни туриб ибодатда ўтказибди”, дедилар. Яна бир ҳадиси шарифда эса: «Кимки қирқ кеча такбири аввалга етиб, жамоат билан намоз ўқиса Аллоҳ таоло уни дўзахдан озод деб ёзиб қўяди» дейилган. Шунга ўхшаш бошқа бир ҳадисда: “Кимки кечаси масжидга юриб борса, ана шу киши қиёмат кунида Аллоҳ таолони нурига йўлиқади” деб марҳамат қилинган.
Тунги намозларни масжидда ўқишнинг фазилати борасида яна қуйидаги ҳадислар ривоят қилинган:
“Қай бирингиз икки намоз (хуфтон ва бомдод)ни жамоатга чиқиб ўқишга қодир бўлсангиз эмаклаб бўласа ҳам чиқинглар”.
“Кимки таҳорат олиб, масжидга келса, бомдод намозидан олдин икки ракат намоз уқиса сўнг бомдод намозигача ўтирса шу кундаги намози солатул-аброр, ўзи эса Аллоҳнинг дўсти деб ёзиб қўйилади”.
Бомдод намозини жамоат билан адо
Киритилган вақти: 27/05/2016 00:00;
Кўрилганлиги: 3524
Чоп этилган вақт: 04/12/2024 14:16