Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ВАТАН

 
 

Ҳар кимга туғилган юрти хуш ёқар

Саҳроми бўстонми қишлоқми шаҳар

Шукрлар қиламан туриб тонг саҳар

Гўзалсан бетакрор муқаддас ватан

Сенга жон фидодир жон Ўзбекистон

Золимлар зулмидан хорландинг бир вақт

Динсизларга ўтди ота мерос тахт

Бугун Аллоҳ берди саодату бахт

Гўзалсан бетакрор муқаддас ватан

Сенга жон фидодир жон Ўзбекистон

Байроғинг хилпирар номларинг дастон

Йигирма беш йилда бўлдинг гулистон

Ўзбек моделига тан берди жахон

Гўзалсан бетакрор муқаддас ватан

Сенга жон фидодир жон Ўзбекистон

Тўрт фасл мужассам энг гўзал диёр

Дунё ҳавас қилар масканларинг бор

Ким сендан кечса гар бўлди хору зор

Гўзалсан бетакрор муқаддас ватан

Сенга жон фидодир жон Ўзбекистон

Адолат хукмурон зулимлар хазон

Элим тўқ юртим тинч базорлар арзон

Бир кунда беш бора янграйди азон

Гўзалсан бетакрор муқаддас ватан

Сенга жон фидодир жон Ўзбекистон

Шу ерда тўғилдим шу ерда ўсдим

Кўп эрур ёнимда чин ёру дўстим

Шеър битиб номинга қувнадим жўшдим

Гўзалсан бетакрор муқаддас ватан

Сенга жон фидодир жон Ўзбекистон


Киритилган вақти: 15/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1771
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/vatan
Чоп этилган вақт: 16/06/2021 19:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг