Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Умр ғаниматдир

 
 

                                                              

Инсонни умри  ҳисоблидир. Одам боласини бир куни ўтса  умридан  бир кун камайган бўлади.  Ислом дини  инсоният умрни ғанимат билишга  чақиради. Инсон  вақтини беҳуда ўтказса  ўз вақтини қотилига айланади.  

Берилган умрни ғанимат билиб тўғри фойдаланиш керак. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтдилар: (Муслим ривояти) “ احرص على ما ينفعك “ “Сенга фойдали бўлган нарсага ҳарис бўл.” Инсонга берилган  узун умрни қадри- қиймати ҳам  умирни нимага сарф қилганига боғлиқ экан. Пайғамбаримиз айтдилар: (Термизий ривоя )       خير الناس من طال عمره و حسن عمله  “ Инсонларни яхшиси  умри узун ва амали чиройли  кишидир.” Умрни ва вақтни ғанимат билиш солиҳ амаллар билан  бўлади.

Солиҳ амал : Ота онага яхшилик қилиш - ибодатдир. Улар билан  суҳбатлашиш  соадатдир. Уларга яқин бўлиш тавфиқдир.Уларни қалбига сурур бағишлаш ва  уларни  хурсанд қилиш  диндаги  истиқоматдир. Ота онадан сўнг уларни дўстларига яхшилик қилиш  ота онага яхшилик қилиш кабидир.                                                                                

Солиҳ амал: Силаи раҳм қилиш -  Раҳмонни рози бўлиши ва умрни ўзайишидир. Молни зиёда бўлиши ва  вақтга барака бўлишидир.   Макоримал ахлоқни намоён бўлиши ва мурувватни зоҳир  бўлишидир.            

Солиҳ амал : Олимлар ва солиҳлар  суҳбатида бўлиш. Чунки бу суҳбатлар  илми маърифатга тарғиб  қилади ва  яхшилик эшикларини  очади ёмонлик эшикларини  ёпади. Агар  ёмон кимсалар суҳбатида  бўлса ёмонликни  ўрганади  ёмонлик эшиклари очилади яхшилик эшиклари ёпилади.  Халқимизда  бир мақол бор “ Яхшига йўлиқсанг етарсан муродга,  ёмонга йўлиқсанг қоларсан офатга”. Донишмандлардан бири айтган экан “Дўстингни кимлигини айтсанг сени ким эканлигингни айтаман” деб.                       

Солиҳ амал:  Илм ўрганиш  айниқса ёшликда илм ўрганиш  Улуғларимиз айтган: “ Ёшликда олинган илм тошга уйилган нақш кабидир”. Агар вақтимизни беҳудага сарфламасдан умримиз лаҳзаларини илм ўрганишга , яхшиликка,  фойдали ва савобли- солиҳ амалларга сарфласак  ҳар бир ўтказган  вақтимиз бизга бу дунёда ҳам у дунёда ҳам мукофатлар  ва ютуқлар бўлиб қайтади иншааллоҳ!

    Озод НАЗАРОВ - Пастдарғом туман бош имом хатиби


Киритилган вақти: 04/01/2020 09:36;   Кўрилганлиги: 999
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/umr-ganimatdir
Чоп этилган вақт: 16/05/2024 07:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг