Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Жамият

Қўшничилик одоблари

 
 

Ҳозирги кунимизда унитилиб бораётган яхши одотларимиздан бири бу қўшничилик одобидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил фаришта қўшнига яхшилик қилинг, деб айтишда тўхтамадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ҳатто қўшни-қўшнига меросхўр бўлиб қолармикан деб ўйлаб қолдим” дедилар. Меросхўр деганлари ота ва бола каби яқинликни англатади. Халқимизнинг “қиёматда қўшнидан” деган пурмаъно гапида ҳам қўшнинг яхшилигинга қиёматда гувоҳ ўтади, деган тушунча бор.

Бир киши фаврзандларини йиғиб қўшнимиз бизни яхши кўрмай қўйдида, деди. Фарзандлари “отажон қўшнимиз билан салом-алигимиз яхши-ку, борди-келдимиз бўлиб турибди, нима учун муносабатда қўшни билан яхши бўлмай қолдик” деб айтаяпсиз? Деганда, “Қўшниларимизнинг фарзандлари уйимизга ҳар доимгидек эмин-эркин, ўйнаб, яйраб келиб кетгани йўқ. Ёш болалар иккиюзламачилик, мунофиқлик, ёлғончиликни билмайди. Нимадир ўтганини қўшнимнинг болаларидан сездим. Биздан ўтган бўлса кечиринг деб, қўшнимиздан узр сўраб чиқинглар” деди. Ҳақиқатда бироз тушунмовчилик бўлиб қўшниси хафа бўлган экан. Ота-боболаримиз қўшничилик муомалсида эҳтиёткор бўлишган. Азизлар, ҳар биримиз Аллоҳнинг розилигини топай, Пайғамбаримизнинг чин умматлари бўлай десак, қўшничилик одобига риоя қилайлик. Озгина ер деб, арзимас дунёнинг матоси деб, қўшнимиздан айрилиб қолмайлик. Қўшнилар қиёмат кунида бир-бирига “яхши қўшничилигимиз бор эди” деб яхшиликка гувоҳлик беришсин.

 Бақоев Сафахон - Каттақўрғон тумани “Абул Ҳасан Андоқий” масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 17/10/2019 16:25;   Кўрилганлиги: 1231
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/society/qoshnichilik-odoblari
Чоп этилган вақт: 04/05/2024 07:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг