Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Саҳобалар ҳаёти

Ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи инсон

 
 

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га етмиш кишидан иборат ансорийлар иккинчи Ақаба байъатини беришаётган вақтда, улар орасида юзидан нур таралиб турган, қарашлари маъноли ёш бир йигит ҳам бор эди.

У хотиржамлиги ва салобати билан ўтирганларни ҳайратга соларди ва сўзлаётган вақтда гўёки нур таралаётгандай бўларди. Бу йигит Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу эди. У ансорий эди. Иккинчи Ақоба байъати куни Пайғамбаримизга байъат бериб, Ислом динини қабул қилган аввалги саҳобийлар қаторига қўшилди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирок этган ҳар бир маросим ва жангларда қатнашди.

Муоз ибн Жабалнинг энг катта фазилати юксак илм соҳиби эканидир. Унинг илми шундай чўққига етдики, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим орасида ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи одам Муоз ибн Жабалдир” , - деб марҳамат қилган эдилар. Муоз илм-маърифат ва шижоату заковатда Умар (розияллоҳу анҳу)га ўхшар эди.

 

Муаллиф: З.Эшонқулов – ЎМИ Самарқанд вилояти вакили

Пайғамбар атрофидаги кишилар” китобидан.


Киритилган вақти: 18/09/2019 15:32;   Кўрилганлиги: 1428
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/sahaba/halol-va-haromni-eng-yaxshi-biluvchi-inson
Чоп этилган вақт: 01/03/2024 18:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг