Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Расулуллоҳнинг хулқлари Қуръон эди

 
 

Дин насиҳатдур чиройли муомалада диндандур. Инсонга вожиб бўладиган нарсаларнинг биринчиси чиройли одоб ахлоқ билан хулқланмоқликдир Аллоҳ Таоло ўзининг азиз китобида севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини мақтаб шундай деди:

وانك لعلى خلق عظيم (سورة القلم 4 اية

Албатта Сиз улуғ Хулқ устидадирсиз” (Қалам сураси 4 оят)

Изоҳ: Айрим муфассирларнинг айтишларича бу оятдаги “улуғ Хулқ” дан мурод улуғ диндир. Зеро, Аллоҳ Таоло наздида Ислом динидан суюклироқ ва гўзалроқ бирон хулқ йўқдир. Оиша онамиздан Аллоҳ у зотдан рози бўлсин Пайғамбар Алайҳис Саломнинг ахлоқлари тўғрисида сўралганида: “У зотнинг хулқлари Қуръон эди. Қуръон рози бўлган ишдан рози, Қуръон норози бўлган ишдан норози бўлар эдилар” – деб жавоб қилганлари ҳам юқоридаги тафсирни қувватлайди. Зотан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам: “Дархақиқат мен улуғ хулқларни камолига етказиш учун Пайғамбар қилиб юборилганман”, деб марҳамат қилганлар.[1]

Албатта гўзал муомала диндандур. Инсонга вожиб бўладиган нарсаларнинг биринчиси гўзал ахлоқ билан хулқланмоқликдир. Бу хусусда Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи васаллам:

ما من شىء اثقل فى ميزان المؤمن يوم القيامة من حسن الخلق (رواه الترمذى)

“Қиёмат кунида мўминнинг (амаллар) меъзонида чиройли хулқдан кўра оғирроқ амал йўқдир” дедилар ва яна:

ان من خياركم احسنكم اخلاقا (متفق عليه)

“Албатта хулқи гўзал бўлганларингиз яхшиларингиздир” (Муттафақун алайҳ) Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан, “Кўпроқ инсонларни жаннатга киритадиган амал ҳақида сўралганида У зот Саллоллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳдан қўрқишлик ва гўзал ахлоқ“ деб жавоб бердилар (Термизий ривояти) яна:

اكمل المؤمنين ايمانا احسنهم خلقا (رواه الترمذى)

“Мўминларнинг иймон жиҳатидан комилроғи хулқи чиройли бўлганидир.” (Термизий ривояти)

ان المؤمن ليدرك بحسن خلقه درجة الصائم القائم (رواه ابو داود)

“Албатта мўмин, ўзининг гўзал хулқи билан рўза тутиб, намозларида қоим бўлгувчиларнинг даражасини топади” дедилар.(Абу Довуд ривояти)

خير الجيران عند الله خيرهم لجاره (رواه الترمذى)

“Аллоҳ наздида қўшниларнинг яхшиси, қўшнисига яхши бўлганидир” (Термизий) Аллоҳ барчаларимизга, гўзал ахлоқ соҳиби бўлишимизни насиб этсин. Амин.

Қуръоншунослик шуъбаси раҳбари
Ҳ.Расулов
[1]”Қуръони Карим ўзбекча изоҳли таржима” Шайх Алоуддин Мансур.”Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази” Қирғизистон. 2004-йил

Киритилган вақти: 04/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1853
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/rasulullohning-xulqlari-quron-edi
Чоп этилган вақт: 22/06/2024 02:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг