Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ўзганинг ҳаққи ўзгага юқмас

 
 

Азизлар жамиятда барчаларимиз ёшу-қари, эркаку-аёллар ҳаётда уйим, жойим, рўзғорим, фарзандларим деб ишлаймиз меҳнат қиламиз ҳаётда фаолият кўрсатамиз. Инсон зоти дунё ҳаётида ўзаро муносабат ва мулоқатда кишилар ўртасида олди-берди, олди-сотди қилишга мажбурдир.

Ислом ҳар бир соҳага эътибор бергани каби кишининг жамиятда ўзгалар билан қандай мулоқот қилиши, олди-бердида қандай бўлиши керак бу борада юксак одобни кўрсатиб берган.

Ислом динимиз мусулмон умматини ўзгаларнинг ҳаққига хиёнат қилишдан, тажовуз қилишдан қайтаради. Ўзганинг ҳаққи ҳечқачон ўзгага юқмаслигини бизларга билдириб ўтади. Зеро Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қиладилар:

عن ابي هريرة رضي الله عنه ان رسول الله صل الله عليه وسلم قال: اتدرون ماالمفلس؟ قالوا: المفلس فينا من لا درهم له ولا متاع فقال: ان المفلس من امتي من يأتي يوم القيامة بصلاة وزكاة ويأتي قد شتم هذا و قذف هذا و اكل مال هذا وسفك دم هذا و ضرب هذا فيعطي هذا من حسناته و هذا من حسناته فان فنيت حسناته قبل ان يقضي ما عليه اخذ من خطاياهم فطرحت عليه ثم طرح في النار

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Касадга учраган ким эканлигини биласизларми?” дедилар. “ Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам матоҳи ҳам йўқ одам”, дейишди. “Албатта , умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган , буни молини йеган , бунинг молини йеган, бунинг қонини тўккан , буни урган одамдир. Бунга унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса , уларнинг хатоларидан олиниб , унинг устига ташланур. Сўнгра дўзахга ташланур ,” дедилар.

Ҳадиси шарифда маълум бўлишича киши бировни бу ёруғ оламда сўккан бўлса, ҳақорат қилган бўлса, ғийбат, иғво, бўхтон, тўҳмат, бировни зинога айблаган, бировнинг молига тажовуз кўрсатган, бировнинг ҳаққини йеган, қонини тўккан ва ҳамда урган бўлса жазо муқаррар қилмиш қидирмиш дейдилар ҳақ ўз соҳибларига Аллоҳ тарафидан қайтариб бериларкан.

Азизларим бу дунёда ҳамиша яхшилик қилишда серғайрат бўлайлик, бировларга ёмонлик кўрсатиб зулм қилиб қўйишдан ўзимизни сақлайлик зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики:

فمن يعمل مثقا ل ذرّة خيرا يره ومن يعمل مثقال ذرّة شرا يره

Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам уни кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.

Ҳаётда касодга учраган замон тили билан айтганда ҳақиқий “банкрот” бўлган қўлидан давлати кетиб иши орқага қараб кетган киши эмас балким охиратда ҳисоб китоб кунида ҳар бир амаллар зарра заррасигача тарозида ўлчанган вақтда ҳақдорлар ўзларининг ҳақларини талаб қилганларида ҳақ банданинг солиҳ амалларидан олиб берилади агарда ҳақдорлар кўп бўлсаю банданинг солиҳ амаллари тугаб қолса ҳақдорларнинг гуноҳларини зиммасига қабул қилиб олган банда ҳақиқий касодга учраган одам бўлади.

Тарих сарварақларини варақлар эканмиз ўтмишда ўтиб кетган улуғ аждодларимиз, буюк бобо калонларимизнинг тарихларида ўзгаларнинг ҳақларига хиёнат қилиб қўйишдан ўзларини доим сақлаб келганликларига гувоҳ бўламиз. Албатта бу бежизга эмас буларда яна бир маротаба билсак бўладики ўзганинг ҳаққи ўзгага ҳеч қачон юқмаган.

Биз издошлар ҳам ҳамиша ўзимизни сарҳисоб қилиб туришимиз бировларнинг ҳаққини ноҳақ еб қўйишдан жуда эҳтиёт бўлишимиз керак.

Аллоҳ субҳанаҳу ва тало барчаларимизни ҳамиша ҳалолга харидор бўладиганлардан қилиб ҳаромдан узоқ бўлишимизни насиб айласин ва охиратда муфлис бандалардан бўлиб қолишимиздан ўзи асрасин.


Киритилган вақти: 04/08/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 3095
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/ozganing-haqqi-ozgaga-yuqmas
Чоп этилган вақт: 01/12/2024 23:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг