ОГОҲ БЎЛИБ ЯШАШ ДАВР ТАЛАБИ
Диний экстремизм ва терроризм инсоният хаётига тахдид сифатида намоён булмокда. Аслида бу иллатлар хеч качон эзгуликка эмас, аксинча хар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний кадриятлар, ахлокий фазилатларга карши ишлатилган.
Халқимизда касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган нақл бор. Айни шу жиҳатдан, бугун юртимизда экстремизм, терроризмнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Терроризм кўринишларига, уни қўллаб-қувватловчи, молиялаштирувчи, таъминловчи ҳамда йўналтирувчи манбаларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон БМТ нинг конвенциясига қўшилганлигини таъкидлаш лозим. Шунингдек, мамлакатимизда террорчиликка қаратилган хар кандай уринишларнинг пайи қирқилишини таъминлай- диган ҳукукий база такомиллаштирилган.
Юртимиз ҳудудида террорчилик фаолиятини йўқотиш, қурол-яроқ, ўқдори, портловчи моддалар келадиган йўлларни аниқлаш, ушбу тоифадаги жиноятларнинг, шу жумладан, республикамизга экстремистик йўналишдаги ғояларни тарғиб қиладиган адабиётлар кириб келишининг олдини олиш юзасидан турли чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Қуръони каримда "...Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, ер юзида бузғунчилик қилмангиз!., дея келтирилади. (Бақара,60). Ислом динини ниқоб килган бузғунчилар ислом динининг душманларидир. Чунки, ушбу бузғунчиликлар оқибатида айрим давлатларда кўплаб норасида гудаклар, қариялар, аёллар жабр кўришмокда. Бундай нияти бузуқ кимсаларнинг кўринмас асл мақсади ислом маърифати тарқалишига тусқинлик қилиш, бутун оламни ислом динидан қўрқитиш, чўчитиш, оммавий нафратни пайдо қилиш, мўмин-мусулмонларни ёмонотлиқ, ёшларни жиҳод шиори остида жувонмарг қилиш, уламоларни кофирга чикариш, мусулмон ўлкаларда таҳликали фитналарни уюштириш ва низо чиқаришдир.
Бир гуруҳ ғаламисларнинг "халифалик" даъвоси динимиз таълимотига мутлақо зиддир. Бу ақлга сиғмайдиган сафсатадир. Пайғамбаримиз (с.а.в) бир ҳадиси шарифларида: "Халифалик мендан кейин ўттгиз йил, сўнгра подшоҳлик ва амирликлар бўлади", деганлар (Ибн Ҳиббон ривояти).
Афсуски, бундай таркибларга қўшилаётган кишиларнинг сони камайиш ўрнига ортаётгани, ачинарлиси улар орасида ёшларимизнинг борлиги жуда аянчли ҳолат. Яна бир гап. Энг ажабланарлиси, охирги пайтларда манфур кимсаларга қўшилаётган хотин-қизларнинг ҳам оз эмаслиги маълум бўлмокда.
Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот юритиб, экстремистлар бошқа давлатлар сингари юртимиз ёшларини ҳам ўз сафларига қўшиб олаётгани кишини хавотирга солмоқда. "Ахборот асри" деб аталаётган ҳозирги замонда маълумот олиш ва ахборот алмашишнинг қулай воситаси интернетдир. Шунинг учун хам "ўргимчак тўри"да бузғунчи ғоялар тарғиботи, террорга чақириклар кўп учрамокда.
Ватандошларимиз орасида ана шундай бузғунчи ғояларнинг баландпарвоз, пуч ваъдаларига учиб, уларнинг таъсирига тушиб қолаётган кимсалар афсуски, учрамоқда. Шу боис кенг жамоатчилик биргаликда огоҳликни назардан четда қолдирмаслигимиз, ўз уйимизни ўзимиз асраб-авайлашимиз, хар лахзада ҳушёр бўлмоғимиз лозим.
Киритилган вақти: 10/02/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2969
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 17:17