Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Навоийдан олдим сабоқ

 
 

Ишқ сирини баён этган Навоийдан олдим сабоқ,

Шеър мағзини чақолмасдан, гоҳ тушимда қилдим сўроқ.

Навоийда мастур эмиш ҳаё, иффат, одоб-ахлоқ,

Билмоқ бўлсанг нафсни тийгин, Хақ сўзига солгин қулоқ.

Қуръон, ҳадис маъносига ҳамоҳангдир ғазаллари,

Ҳам насиҳат, ҳам маърифат, ҳам оҳангдир ғазаллари.

Дилимизда ҳирсу ҳавас ҳам қабоҳат уя қурмиш,

Нафс домиға банди бўлган, ҳақиқатдан четда юрмиш.

Чунки у зот ишқ дарсини оятлардан олган экан,

Шу сабабли ёзган шеъри то бизгача келган экан.

Адоватнинг, разолатнинг, таг-томирин қўпоргандир,

Ҳазрат битган шеърларини ишқ сувидин суғоргандир.

Ҳақиқатни била туриб нечук унга қўшилмаймиз?

Навоийнинг шеърларини у кутгандек тушунмаймиз?!


Киритилган вақти: 10/02/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2462
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/navoiydan-oldim-saboq
Чоп этилган вақт: 19/05/2024 12:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг