Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Мусулмон жангчи жароҳатланган рақибига атайин ютқазиб берди: нега?

 
 

1984 йилги Лос-Aнжелес Олимпиадасининг дзюдо мусобақаси финалларидан бири олимпия тарихида ўзгача из қолдирган. Ўшанда мисрлик Муҳаммад Али Рашван жароҳат олган япониялик рақибининг чемпион бўлишига имкон яратиб берганди.

Моҳир курашчи Ясухиро Ямашита ярим финалда олган жароҳати туфайли финалда оқсоқланган ҳолда татамига чиқади. Рашван эса рақибининг ўнг оёғига биргина ҳужум билан ғалаба қозониши мумкин бўлгани ҳолда, ўзини енгишига имкон яратиб бериб, кумуш медаль билан кифояланади.

Ундан бу ҳақда сўрашганида: «Менинг диним жароҳатланганларга, айниқса, тананинг шикастланган қисмига ҳужум қилишни тақиқлайди. Агар рақибимга босим қилиб, шикаст еган оёғига ҳужум қилганимда, ногирон бўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Ҳатто олтин медаль учун ҳам бундай қила олмайман», дея жавоб берган.

Муҳаммад Aли Рашван расман олимпиада чемпионлари қаторида турмаса-да, жуда кўпчиликка ўрнак кўрсата олган. Ўша йили Халқаро Фейрплей Қўмитасининг «Ҳалол ўйин» соврини билан тақдирланган.

 Манба:Aniq.uz


Киритилган вақти: 16/01/2020 12:17;   Кўрилганлиги: 1116
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/musulmon-jangchi-jarohatlangan-raqibiga-atayin-yutqazib-berdi-nega
Чоп этилган вақт: 11/09/2024 21:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг