Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Ислом гиёҳвандликка қарши

 
 

Аллоҳ таоло барча махлуқотлар ичида инсонни энг азиз ва мукаррам қилиб яратди. Инсонга кўп неъматларни берди. Бу неъматларни ичида энг буюкларидан бири соғлик неъматидир.

Бугунги кунда инсонни ақлини оладиган хотирасини заифлаштирадиган турли касалликлар: асаб касаллиги ,ошқозон упка касаллиги,нафас йўлини сиқувчи, фикр ва зеҳнни ўткирлигини сусайтирувчи,жинсий заифликка сабаб бўлувчи, саратон касаллиги, иродасизлик, турли касалликларни келтириб чиқарувчи шариатимизда гуноҳи кабиралардан саналган аср вабоси гиёҳвандлик ва маст қилувчи нарсаларни зарарлари ҳаммамизга ойдек равшан. Аллоҳ таоло бу ҳақида барчамизни огоҳлантириб айтади: “...Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз.!..” Гиёҳванд моддаларини истеъмол қиладиганлар ўзларини ўз қуллари билан ҳалокатга ташлаш билан баробардирлар.Аллоҳ таоло: “ Ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз, албатта Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”.

Гиёҳванд моддаларини сотаётганлар бир-бирини ўлдириш билан баробардирлар. Бу гиёҳванд моддалари билан тижорат қиладиганлар инсон жони билан тижорат қилувчилар ҳисобланади. Демак, улар қилаётган тижорат бошқа инсонларни ўлимига сабаб бўлиб, гуёки ана шу сабабдан ҳаётдан кўз юмганларга нисбатан улар қотил ҳисобланади. Биз одам савдоси ҳақида кўп гапирамиз, одам савдоси билан шуғулланувчилар одамларни жасадини тириклай сотса, гиёҳванд моддалари билан тижорат қилувчилар одамларнинг жонини сотишаяпти, бу иккиси ҳам жуда катта гуноҳ ҳисобланади. Демак, бу билан касб қилишлик ҳаром. Унинг тасирида қилинган ибодатлар қабул бўлмас, унинг фойдасидан савоб умид қилиб садақа қилиб бўлмайди ва унинг топган пуллари хайрли ишларга сарфлашга ярамайди. Улар ўзларича гуёки садақа қилиб турса топган моллари пок бўлади, деб ўзларини алдашади. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким Аллоҳнинг тоатига ҳаром нарсани эҳсон қилса, гуёки нажас теккан кийимни бавл билан поклабди”.

Нажосат теккан кийим сув билан поклангани каби гуноҳлар ҳам ҳалол нарса билан покланади. Динимиз ҳалол билан ҳаромни ажратишни фарз қилди. Пайғамбаримиз: “Ҳалол ризқ талаб қилиш ҳар бир мўъмин учун фарздур”, дедилар.

Бизни ибодатларимиз ва дуоларимизни қабул бўлиши истеъмол қилаётган таомимизга боғлиқдир.Саъд ибн Ваққос Расулуллоҳга “ Эй Аллоҳни Расули, мени дуоси ижобат бўладиган инсон бўлишимни сўраб Аллоҳга дуо қилинг деди. Пайғамбаримиз унга: “ Эй Саъд луқмангни покла дуоси ижобат бўлувчилардан бўласан” дедилар. Ҳаром истеъмол қилувчи гиёҳванднинг ибодати ва дуоси ижобат бўлмас экан. Бу жуда катта мусибатдир! Ҳозирги кунда гиёҳвандлик ва кашандаликка қарши бутун чоралар билан кураш олиб бориш инсониятнинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди. Яратган Раббимиз бу иллатдан биз яшаб турган диёрни ва халқимизни омонда сақласин.


Киритилган вақти: 27/07/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2934
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/islom-giyohvandlikka-qarshi
Чоп этилган вақт: 12/12/2024 00:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг