Идорада ишлаган ибратли инсонлар: АСРОРҚУЛ МАВЛОНҚУЛОВ
1938 йили Қўқонда Муҳаммадқул эшон оиласида туғилган, ўрта мактабда ўқиш асносида отасидан бошланғич диний таълим олган. Бир муддат Тошкентдаги “Бароқхон”, кейин Бухоронинг “Мир Араб” мадрасасида таҳсил кўрдию Учинчи босқичда ўқиётганида диний идора тавсияси билан Марокашнинг Фос шаҳридаги Каравиййин халқаро дорулфунуни шариат факультетига ўқишга юборилди. Йигирма олти ёшида “Мир Араб” мадрасасига мудир (директор) бўлди. Бу орада Қўқон педагогика институти тарих факультети сиртқи бўлимида ўқиди. Икки йил ўтгач, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармасига масъул котиб этиб тайинланди. 1972 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадини ташкил этиш ташаббусчиларидан, сўнг илк ректори бўлди. Араб, рус, инглиз, фаранг тилларини мукаммал биларди. 1977 йили 39 ёшида вафот этган.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси” китобидан, 26-27-бетлар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 31/10/2019 15:53; Кўрилганлиги: 1325
Чоп этилган вақт: 11/02/2025 12:39