Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ҲИЗБУТ-ТАҲРИР ал-ИСЛОМИЙ (экстремистик ташкилот)

 
 

Ташкилотнинг номи. “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” (“Ислом озодлик партияси”). Ҳизбчилар, таҳрирчилар деб ҳам юритилади.

Асосчиси ва юзага келиш тарихи. Фаластинлик  Тақийуддин Набаҳоний (1909-1979) мазкур экстремистик ташкилотнинг асосчиси ҳисобланади. 1947 йилда Исроил давлати ташкил этилгандан кейин оиласини олиб, Фаластиндан Байрутга кўчган ва “Мусулмон биродарлар” ташкилотига аъзо бўлган. 1953 йилда мазкур ташкилот аъзолигидан чиқиб Қуддус (Иерусалим)да “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” ташкилотини тузган. Шу билан бирга китоб ва бошқа нашрлар чиқариш ишларига раҳбарлик қилган. у ўз ҳаракат доирасини кенгайтириш мақсадида Иордания, Сурия ва Ливан давлатларида бир неча маротаба сафарда бўлган.

Тақийуддин Набаҳоний вафотидан сўнг “Ҳизбут-таҳрир” ҳаракатига Фаластинлик Абдулқадим Заллум (1925-2003) бошчилик қилди. унинг раҳбарлиги даврида ташкилот собиқ Иттифоқ таркибига кирган республикалар (асосан, Марказий Осиё ҳудудида)даги диний ва этник зиддиятлардан фойдаланиб, ўзининг фаолиятини жадаллаштирган. Абдулқадим Заллум вафотидан кейин “Ҳизбут-таҳрир” ҳаракатига Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) раҳбарлик қилади.

 Зайниддин Эшонқулов - ЎМИ - Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 14/01/2020 10:06;   Кўрилганлиги: 1339
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/hizbut-tahrir-al-islomiy-ekstremistik-tashkilot
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 13:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг