Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

ҲИКОЯ...

 
 

Ибн Ражаб ва ундан бошқалар ҳам мана бу воқеани ҳикоя қилишади:

Обид бандалардан бўлган бир киши Маккада экан чоғида ҳеч вақоси қолмагани сабабли оч-наҳор қолиб, ўлар ҳолатга етди.

Макка кўчаларидан бирида айланиб юрар экан ногаҳон ерда ётган қимматбаҳо маржонни босиб олиб, оёғи тойилиб кетди. Уни чўнтагига солиб, ҳарамга кирди.

Ҳарамда бир киши ана шу маржон ҳақида гапирар эди. Маржонни топиб олган киши айтади: У одам маржоннинг тузилишларини тўғри айтди, менга бирор бир суюнчи берар деган ниятда унга маржонни бердим.

У эса ҳеч нарсага қарамай, бир дирҳам ҳам бермасдан маржонни олиб кетди. Шунда мен: Аллоҳим, мен топиб олган нарса – маржонни Сен учун тарк қилдим, менга бундан ҳам яхшироғини бергин, деб дуо қилдим.

 

Шундан сўнг денгизга бориб қайиққа ўтирдим. Кучли шамол эсиб қайиқ ағдарилди, мен эса бир ёғочга миниб, оролга етиб келдим, у ерда масжид бор экан. Одамлар у ерда намоз ўқишаётганини кўриб мен ҳам улар билан бирга намоз ўқидим. Кейин ўша ерда Қуръон саҳифаларидан бир нечтасини топиб ўқий бошладим. Орол аҳли мендан: Сен Қуръон ўқишни биласанми?, деб сўрашди. Мен: Ҳа, деб жавоб бердим. Улар: Бизнинг фарзандларимизга ҳам Қуръон ўргатмайсанми?, дейишди. Шундан сўнг мен уларнинг фарзандларига маош эвазига Қуръон ўқита бошладим. Хаттотлигимни кўришгач, фарзандларига хаттотликни ўргатишимни сўрашди, маош эвазига уларга хаттотликни ҳам ўргата бошладим.

Орол аҳли менга: Бу ерда яхши бир кишининг қизи борлигини, ота-онасидан эрта ажраганлигини ва уни ўз никоҳимга олишимни сўрашди. Мен розилик билдириб, унга уйландим. Тўй куни унинг олдига кирар эканман, бўйнида мен билган маржоннинг айни ўзини кўриб, ундан бу маржон ҳақида сўрадим. У: Кунларнинг бирида унинг отаси маржонни йўқотиб қўйганини, уни бир киши топиб олиб, унга топширганини, отаси ўша инсонни эслаб намозда – сажда ҳолатида қизига ана шундай жуфти ҳалол беришини дуо қилиб сўраганини, айтиб берди. Унинг отаси айтган киши мен эдим.

Шундай қилиб маржон унга ҳалол ҳолда етиб келди, чунки у маржонни Аллоҳ учун тарк қилган эди, Аллоҳ унга ундан ҳам яхшироғини эваз қилиб берди.

Жаҳонгирхон Аброров ЎМИ – Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот котиби  "Маҳзун бўлма" китоби асосида таёрланди

 

 


Киритилган вақти: 07/01/2020 14:25;   Кўрилганлиги: 1285
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/hikoya
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 20:30
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг