Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

ЎҒИЛЛАРИМГА НАСИҲАТ

 
 

Устоз, шайх,  муттақий, ҳаким Абу Муҳаммад Маҳбубий Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ўғилларимга насиҳат” номли китобларидан олинди.

-

  • Эй ўғилларим! Аллоҳ таолога ширк келтирманглар. Беш вақт номозни ўз вақтида жамоат билан ўқинглар. Закотларингизни кечиктирманглар.
  • Овқат устига овқат еманг. Ёлғиз овқатланманг. Фарзандларингиз билан бирга таомланинг. Ҳеч қачон овқат жанжалини қилманг.
  • Бавлни тўхтатманглар (ушлаб турманглар).
  • Умрни зое қилманг, бекор ўтирманг.
  • Ғазабланманг. Мободо ғазабингиз келса, тик турган бўлсангиз ўтиринг, ўтирган бўлсангиз ётиб олинг ва оятул Курсийни овоз чиқариб ўқинг.
  • Қиёматда ҳисоб беришингизни ўйлаб пулни сарф қилинг.
  • Иложи борича таҳоратли юринг ризқингиз кенг бўлади.
  • Одамлардан асло хафа бўлманг, таъма бўлади. Таъма ҳаромдир.
  • Яхши ва ёмон тушларингизга садақа қилинг.
  • Бозорингизни ўзингиз қилинг. Бировни олган нарсасини камситманг.
  • Йўл бўйида бирор ҳожатингиз бўлмаса ўтирманг.
  • Ёлғиз ўқийдиган намозингизда йиғлашни одат қилинг. Таҳажжуд ва бошқа нафл номозларни ўқишга одатланинг.
  • Ҳар куни Қуръондан камида юз оят ўқишни одат қилинг.
  • Ўз нафсингиз билан доим жиҳод қилишни унутманг. Нафсни миннатдор қиламан деманг.
  • Тажрибасиз табиблик қилманг.
  • Хатни чиройли ёзишни ўрганинг.
  • Оллоҳ таолодан ҳеч шикоят қилманг. Чунки, У золим эмас.
  • Тик туриб сув ичманг. Юриб овқат еманг. Этак билан юзингизни артманг.
  • Дам солишга кўп берилманг.
  • Аччиқ, шўр, бадбўй, нордон, тахир ва совуқ нарсаларни кўп истеъмол қилманг.
  • Сут ичишга одатланинг.
  • Кўзингизни жуда ёруғдан сақланг.
  • Қўлларингиздаги ҳайвонларни оч қўйманг.
  • Тузни тўкманг, шамолни, замонни сўкманг.
  • Хотинга маслаҳат қилманг. Хотинни маҳрини асло кечиктирманг.
  • Кулни кўминглар. Чунки, у зарарли жинлар маконидур.
  • Катталар билан кўришганда, қўлларнингизни аввал тортманг.
  • Биринчи салом берувчи бўлинг, кибр йўқолади.
  • Белингизни маҳкам тутинг. Чунки, у насл жойидур.
  • Рўзғорда иқтисодли бўлинг.
  • Эҳромдан бошқа вақтда бош кийимсиз юрманг. Ҳатто уйқуда ҳам.
  • Уйқудан аввал қўлни ёғ ва ширасини ювинг. Рўҳий касалликларни олдини оласиз.
  • Эй ўғлим! Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарини жонингиздан ва молингиздан ҳам зиёд яхши кўриб айтганлирини қилинг.
  • Бир ишга “Худо хоҳласа” дейишни асло унутманг.
  • Ҳадяни олишдан кўра кўпроқ беришга одатланинг. Чунки, берган қўл доимо баланд бўлади.
  • Оғзингизни доим тоза ва хушбўй тутинг.
  • Ибрат учун ҳафтада бир марта қабристонни зиёрат қилишга одатланинг.
  • Кечаси эшикларингизни ёпиб, идишларингизни устини беркитаётганингизда “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” – деб ёпинг.
  • Тобутни кўрсангиз ўрнингиздан туринг, мусулмон бўлмаса ҳам.
  • Мевали ва бошқа фойдали дарахтларни кўп экинг.
  • Иложи борича (қарз) ҳақларингизни қистаманг.
  • Ҳайвонни юзига асло урманг.
  • Дунё ишини ортиқ кўриб, дин ишидан аввал қилманглар.
  • Ҳеч кимни қарғаманглар дуоларинг ижобат бўлмайди.
  • Гулни, сутни, ёстиқни ва ошқовоқни қайтарманглар.
  • Эй ўғилларим, уйингизда ҳар куни бир киши рўза тутсин.
  • Ота-онангизни, хотингизни, ёши катта инсонларни исмини айтиб чақирманг.Бу мажусийлар одатидур.
  • Кечаси ҳушёр бўлишни катта давлат деб билинг. Бир уйда ёлғиз ётманг.
  • Эй ўғилларим, Аллоҳ фарзанд берса қирқ кунгача иложи борича зайтун ёғи билан ҳамма баданини ёғлаб туринглар. Фарзанд тез ўсади ва бақувват бўлиб дардга чалинмай катта бўлади иншо Аллоҳ.
  • Эй ўғилларим, дин илмларини яхши ўрганинглар. Унутмангларки, Қуръон, ҳадис, ақоид, фиқҳ ўтган мустаҳкам йўлдир. Буларга қўшган ҳам, олган ҳам катта хато қилади. Ҳар хил янги йўлларга кириб ўзингизни адаштирманг.
  • Эй ўғилларим, ёш болаларни яхши гап билан, ёки бир нарса бериб доим хурсанд қилинглар. Жаннатда дорус-Сибёнга тез кирасизлар.
  • Эй ўғилларим, табобатдан ҳам бир оз ўрганинглар. Аввал ўзингиз амал қилиб кейин бошқаларга насиҳат қилинглар.
  • Одамларга ваъз айтиб насиҳат қилиш вақтида бир томонга қарамасдан, ҳамма томонга қараб гапиринг. Акс ҳолда ҳадя берган одамга қараб гапирадиган бўлиб қоласиз.
  • Душманингизга қарши илм ва тақво билан қуролланинг.
  • Бир кунда тўрт соатдан кам ва саккиз соатдан кўп ухламангр. Кам бўлса бадан қизиб ақл камаяди. Кўп бўлса бадан совийди.
  • Улуғ зотларга пичоқ, соат, кўзойнак, китоб, қалам шунга ухшаш нарсаларни ҳадя қилишга одатланинглар. Қачон уни кўрганда сизни дуо қилади.
  • Кийимларингизни жуда чиройли қилиб кийиб юринглар.
  • Фолбинга борманглар ва ишонманглар. Улар ёлғончилардир.
  • Эй ўғилларим, ҳеч қачон жанжал қилувчи бўлманглар. Чунки икки аҳмоқ одам жанжал қилади. Бир оқил ва бир ахмоқ ҳам жанжал қилмайди. Оқил “хўб” дейди. Ёмон одамларнинг бадбахтироғи узрни қабул қилмайдиганидир.
  • Эй ўғилларим, бир ойда камида бир марта ерда номоз ўқинглар.
  • Риёдан сақланинглар. Асло ибодатларингни одамларга билдирманглар.
  • Автомобилда юрганларингда йўл ҳаракати қоидаларига яхши амал қилинглар.
  • Эй ўғилларим, хотинларинг болаларингни ёмон сўзлар билан қарғашига йўл қўйманглар.
  • Аёллар билан қўл бериб кўришманглар. Аллоҳнинг ғазаби келиб лаънати ёғилади.
  • Ўғлингизни уйлантиришда тўй харажатлирини ярмини ўзи ишлаб топган бўлсин.
  • Касал кўргани борганда кўп овқат еманглар ва узоқ ўтирманглар.
  • Насиҳат қилишни тўхтатманглар. Насиҳат қилиш билан имонларинг комил бўлади.

 

Шогирдлари Холмуҳаммад САЛИМОВ - Ургут тумани “Манғитобод” жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 23/09/2019 15:13;   Кўрилганлиги: 1656
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/family/ogillarimga-nasihat
Чоп этилган вақт: 15/10/2024 14:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг