Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

Ойначи ва телба

 
 

Қадим замонда бир ойначи бўлган экан. Бир куни у ўз фойдасини кўзлаб бир телбага дебди: “Агар бориб одамларнинг ойналарини синдирсанг, менга ёрдам берган бўлар эдинг, кейин менинг ишим юришар эди”. Девона унинг гапига кириб, ойначининг уйига югуриб борибди ва ҳамма ойналарини битта қўймай синдирибди. Кечқурун уйига келган ойначи буни кўргач қаттиқ ғазабланибди ва тебани топиб уни койий бошлабди. Шунда у:

– Нега мендан жаҳлинг чиқади, ахир ойналарни синдир, деб ўзинг айтинг-ку?! - дебди.

         – Мен сенга бошқаларнинг уйидаги ойналарни синдир, шунда менинг ишим кўпаяди, деган эдим.

         – Агар бошқаларнинг ойнасини синдирсам, улар бошқа ойначини чақиришлари мумкин эди. Сеникини синдирсам, сен ҳеч кимни чақирмайсан ва ўзингнинг ишинг кўпаяди, - дебди телба.

         Билгинки, бошқаларга зиён етказиш эвазига тирикчилик қилишнинг оқибати мана шундай бўлади.

Манбалар асосида Ургут туман “Имом Ҳасан” жоме масжиди имом-хатиби - Ҳамидуллоҳ ТОЖИЕВ тайёрлади. 


Киритилган вақти: 28/10/2019 16:41;   Кўрилганлиги: 1388
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/eductaion/oynachi-va-telba
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 23:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг