Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Дўзахнинг саккиз номини биласизми?

 
 

Дўзах!.. Унинг бир нечта номи бор: Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.

1. Нор — араб тилидаги маъноси – олов.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У зот уни абадий қолиш учун дўзахга (норга) киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир» (Нисо сураси, 14-оят)

2. Жаҳаннам — араб тилидаги маъноси – тагсиз, тубсиз, чуқурлик, жар. 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамлагувчидир» (Нисо сураси 140-оят)

3. Жаҳийм — араб тилидаги маъноси – чидаб бўлмас иссиқлик.

Аллоҳ таоло айтади:

«Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар — ана ўшалар дўзах (жаҳийм) эгаларидир!» (Моида сураси, 10-оят).

4. Саъийр — араб тилидаги маъноси – ловуллаб ёнаётган олов, аланга.

Аллоҳ таоло айтади: 

«Албатта Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни (саъийрни) тайёрлаб қўйди» (Аҳзоб сураси, 64-оят).

5. Сақар — араб тилидаги маъноси – куйдирадиган.

Аллоҳ таоло шундай дейди: 

«Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини (сақарни) татиб кўринг»(дейилур)» (Қамар сураси, 48-оят).

6. Ҳутома — араб тилидаги маъноси – чил-парчин қилувчи.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур! «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур? У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбларга етиб борадигандур. (Ҳумаза сураси, 4-7-оят).

7. Лаза — Аллоҳ таоло айтади: 

«Йўқ! Албатта у (жаҳаннам) кучли алангадур. Бошнинг терисини сидириб олувчидир. У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни. Ва (молни) йиғиб, беркитганни». (Маъориж сураси, 15-18-оят),

8. Дар ал-бавар — араб тилидаги маъноси – ҳалокат чоҳи.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми? Жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ!» (Иброҳим сураси, 28-29-оят).

Қуръони Карим инсонларга Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигини англатиш ва башарият ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиб яшаши лозимлигини уқтириш мақсадида юборилган. Бу муқаддас китоб ақл эгаларига эслатма бериш ва уларни ўз ақллари ила тўғри йўлни топиб олишга йўллаш мақсадида нозил қилингандир. 

Манба: Azon.uz


Киритилган вақти: 19/12/2019 16:11;   Кўрилганлиги: 1162
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/dozaxning-sakkiz-nomini-bilasizmi
Чоп этилган вақт: 29/04/2024 14:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг