Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Маданият

Ёши улғларни эъзозлаш - исломий кадриятдир.

 
 

Дунё ҳамжамиятида кўп мамлакатлар бор, ҳар-бир халқни тарихи, диний урфу одати ва миллий қадриятлари бор, шу жумладан бизнинг жонажон ўлкамизда яшайдиган халқимизни ҳам ҳеч бир юртга ўхшамайдиган миллий, диний урфу одат ва бетакрор гўзал қадриятлари мавжуддир.

Юртимизга ташриф буюрган меҳмонларнинг кўзига халқимизнинг миллий қадриятлари дарҳол намоён бўлади, сайёҳларнинг олқиши ва ҳавасига сазовор бўлган кадриятларимиздан бири, ёши улуғ, кекса кишиларни ёшлар томонидан ҳурматини жойига қўйиб, эъзозлаб, меҳрибонлик кўрсатиши миллий ва исломий, дунёда ўхшаши йўқ нодир кадриятимиздир.

Ёши улуғ инсонни кўрган ёш авлодниг дарҳол салом бериши, қўлида юки бўлса уйигача олиб бориб ёрдам бериши, автоуловларда нуроний отахон-у онахонни ёшларимиз кўрса дарҳол ўтирган жойдан туриб жой бериши, табаррук ёши улуғ кишиларни сўзини бўлмаслиги, уларнинг насиҳат ва ўгитларига кулоқ солиб амал килиши, ҳурмат юзасидан ёши улуғ инсонлардан олдин юрмаслиги, дастурхон олдида улардан олдин таомга қўл узатмаслиги, эрталаб ишга ва ўқишга бораётган фарзанд ва набиралар нуроний боболарию момоларидан чин ихлос билан дуоларини олиб боришликлари албатта гўзал ва бетакрор авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган, бир бирини ҳикматга тўлдирадиган диний ва миллий кадриятларимиздир.

Юртимизда табаррук ёшдаги инсонларни ҳурмат ва эъзозланишининг биринчи сабаби бу ислом талимотидир Аллоҳ таоло қуръони каримда шундай хабар беради " АГАР УЛАРНИ ( ОТА- ОНАНГНИ) БИРИ Ё КИ ХАР ИККИСИ ХУЗУРИНГДА КЕКСАЛИК ЁШИГА ЕТСАЛАР УЛАРГА УФ ! ДЕМА ВА УЛАРНИ ЖЕРКИМА ! УЛАРГА ( ДОИМО) ЁКИМЛИ  СУЗ АЙТ !

Бу ояти каримани қиёслайдиган бўлсак Аллоҳ таоло аввало ота-онага кейин эса ҳамма ёши улуғ инсонларга яхшилик қилишга буюряпти.

Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ёши улуғ кишиларни ҳурмат килишга буюргани малум ва машҳурдир.

“Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизни ҳаккини адо қилмайдиган

киши биздан эмас" деганлар.

Кўҳна диёрнинг урфу одати, дунёқараши, тарихи ва диний эътиқодини мужассам этувчи бош қомусимизда шундай ёзилган " меҳнатга лаёкатсиз кексаларнинг хуқуқлари давлат химоясидадир".

Ва ниҳоят ҳеч жойда ёзилмаган лекин таъсири жуда кучли бўлган ҳолат, ҳар бир ёши улуғ инсон жамият, маҳалла, қўни-қўшни кўз остида ва доимий назоратидадир.

Азизлар, демак ёши улуғларни ҳурмат қилиб эъзозлаш қадимдан халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган фазилатдир, ислом-диний билим билан мустаҳкамланиб, зийнатлашган миллий ва диний қадриятлар сирасига киради.

Кексаларининг хизматини қилиб, дуосини олган халқнинг келажаги бахтли-саодатли бўлажак, ин шаа Аллоҳ.

Маматқулов Акмал Самарқанд шаҳар “Оби раҳмат” жоме масжиди имом-хатиби.


Киритилган вақти: 02/06/2020 09:13;   Кўрилганлиги: 596
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/culture/yoshi-ulglarni-ezozlash-islomiy-kadriyatdir
Чоп этилган вақт: 19/09/2021 00:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг