Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Маданият

Унутма, Иймон яхши...!

 
 

Ҳаром иссиқ ҳар ошдан,

Ҳалол қаттиқ нон яхши.

Вафосиз қалам қошдан,

Ёрсиз ўтган он яхши!

 

Ҳасад қилма ҳавас қил,

Ёмон сўздан тийгин тил.

Қалби қаролардан, бил,

Ерда унмас дон яхши!

 

Қўлингда бўлса ҳунар,

Насибанг осон унар.

Ютуғингдан қувонар,

Битта меҳрибон яхши!

 

Сафар юрсанг гар узоқ,

Дўстинг тожик ё қозоқ.

Ришта боғлаб маҳкамроқ

Юргани карвон яхши!

 

Етимларни урганлар,

Жигардан юз бурганлар.

Шайтонни дўст билганлар,

Сизлардан тилсиз ҳайвон яхши!

 

Қор кетиб келар баҳор,

Ҳар умрнинг сўнги бор.

Барчамиз бир гуноҳкор,

Тавбаю-истигфор яхши!

 

Бўлсин десанг йўлим оқ,

Чин инсон бўл, халол, пок.

Қиёматда бор сўроқ,

Унутма Иймон яхши...!

Жаҳонгирхон Баҳодирхон ўғли - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати ходими


Киритилган вақти: 13/11/2019 09:51;   Кўрилганлиги: 759
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/culture/unutma-iymon-yaxshi
Чоп этилган вақт: 19/09/2021 00:42
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг