Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Маданият

Расулуллоҳ тушимга кирса

 
 

Кўз ёшимга чўмилар эдим,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

Саодатга кўмилар эдим,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Майли йиғлаб бўлсам ҳам адо,

Дийдорига бўлсин жон фидо.

Аллоҳ мени сийлаб мабодо,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Мен бандаи ожиз қулини,

Енгил қилса дард мушкулини.

Йиғлар эдим ушлаб қўлини,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Йўқ мен оёқларин қучардим,

Шодлигимдан кўкка учардим.

Розиман боримдан кечардим,

Расулуллоҳ тушимга кирса,

 

Бир четида ўша даврани,

Остонасин ўпсам Каъбани.

Суҳбатини тингласам қани,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Дуоларим такрору такрор,

Умидимни узмасман зинҳор.

Узоқлардан бўлса хам бир бор,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

 

Титратади ҳатто шу тилак,

Дийдоридан келса гар дарак.

Битта жойда тош қотсам керак,

Расулуллоҳ тушимга кирса.

Жаҳонгирхон Баҳодирхон ўғли - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати ходими


Киритилган вақти: 09/11/2019 13:34;   Кўрилганлиги: 763
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/culture/rasululloh-tushimga-kirsa
Чоп этилган вақт: 19/09/2021 00:15
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг