Маданият

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим

Азон айтса Муаззинлар ухламасдан,

Бизни ўйлаб ўзларини ўйламасдан.

Мен бўлсачи, ётавердим уялмасдан,

Эҳ, бугун яна бомдодга мен туролмадим.

 

Айём муборак

Қуёш чиқди, борлиқ нурафшон,

Еру-само нурларга тўлсин.

Бугун жума, қадрли инсон,

Айёмингиз муборак бўлсин.

 

Ҳаёт шундай яралган!

Ким бойвачча ким ғариб,

Кимлар олисга кетган,

Ўз бахтини ахтариб.

Ким ночору ким бемор,

Даво истар дарди бор.

 

Эрта тонгдан эзгу тилак

Бу кун тиладим бахту-саодат,

Аллоҳ ато этсин тинчлик ва омад.

Яна кунингизга файз ато этсин,

Бу кун барчангизга хайрли бўлсин!

 

Исмат Кучиев ижодидан шеърлар

Баъзан уйқу қочар хаёлим оғир,

Недан безовтаман билмайман ўзим.

Ва бирдан руҳимга нур югуради,

Осмон сарҳадига тушаркан кўзим.

 

Ё Аллоҳ Сен борсан, безовта қалбга,

Сенинг ёдинг билан топаман нажот.

Ва, умид қушлари тўрт томонимда,

Гўё мени чорлаб қоқади, қанот.

 

Сенинг ёдинг бунча хушбўй эй Раббим,

Хушбахт кунлар завқин солар дилимга.

Шунданми энг ғамгин лаҳзаларимда

Фақат Сенинг исминг келар тилимга.

 

Шукр, кўзларимда ёришмоқда тонг,

Шафақлар пойлайди дардчил жисмимни.

Бу мунаввар тонгда яна энтикиб-

Гулдай ҳидлаяпман хушбўй исмингни...

 

ҚОҒОЗ ҚАДРИ

Инсониятнинг барча жабҳадаги тараққиётида беқиёс аҳамият касб этган ва аждодлар илмий мероси авлодлар қўлига етиб боришида асосий восита бўиб хизмат қилган омил – бу қоғоз албатта. Аллоҳнинг набийси Идрис аклайҳиссалом инсоният тарихида илк бор қўлига ёзув қуролини олиб ёза бошлаганларидан буён шу кунимизга қадар бу икки неъмат – қалам ва қоғоз воситасида инсоният учун мисли кўрилмаган улкан маънавий хазина юзага келди.

 

ҚИШЛОҒИМ ҚАЛБИМ СУРУРИ

Биз яшаб турган маскан Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг даштли ҳудудида жойлашган Мойбулоқ қишлоғидир. Бу қишлоқнинг ўзига яраша файзу-таровати ва фазилатлари бор. Қишлоғимизда бир неча турдаги шифобахш табиий гиёҳлар ўсади. Лалмикор ва сувли ерларидан турли хил нозу-неъмат мевалар етиштирилади. Нўхат, кунжит, буғдой, қовун, тарвуз, узум дейисизми, уларнинг таъми ўзгача. Мойбулоқнинг майизи дунёга машҳур. Айниқса “кўк”, “ош майиз”, “қора майиз”, “сояки”, “кунаки”, “илма сояки”, “илма кунаки” каби бир неча турдаги майизларнинг тайёрланиш усулларини маҳаллий аҳоли маҳорат билан амалга оширади. Қора майиз инсонларнинг зеҳн,  юрак,  мия фаолиятига қувват бўлишини тиббиёт соҳаси ҳам тасдиқлаган.

 

ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

Аввало интернетдан фойдаланмоқчи бўлган инсон ниятини тўғри ва холис қилмоғи лозим. Албатта, мусулмон инсон хар бир ишда одоб бўлгани каби, интернетдан фойдаланишда ҳам яхшиликни, шариатда рухсат берган ишларга муносиб тарзда, иш қилиши ва ният қилиши лозимдир. Ана шундай иш қилсагина манфаат топади ва кўзлаган мақсадига ҳам эришади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг